Ўзбекистонда пахта плани бажарилиб, терим мавсуми деярли тугаб бўлган бир пайтда Самарқанднинг Иштихон туманида мактаб ўқувчилари пахта теришга мажбурланаётир. Озодлик манбаларига кўра, мактаб ўқувчилари Иштихон туманида кузги таътил пайти пахта тераяпти, кўрак чувишга мажбур қилинаяпти.
Жиззах шаҳрида болаларни Гепатит А га қарши эмлаш учун ота-оналардан 91 минг сўмдан талаб қилиняпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили мажбурий бўлмаган вакцина аҳолига сотилаётганини тасдиқлар экан, меҳрибонлик уйи ва кам таъминланган оилалар болаларига вакцина бепул қилинаётганини иддао қилди. Лекин, Жиззахдаги кам таъминланган оилалар бундай имтиёздан фойдалана олмаётганидан шикоят қилмоқда.
Германия ҳарбийларининг Термиз ҳарбий ҳаво базасидан фойдаланиши ҳақидаги шартнома 31 октябрь куни тугаши арафасида келишув муддати узайтирилди. Бироқ Германия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари шартнома қанча муддатга, қандай шартлар асосида узайтирилгани ва базанинг ижара ҳақи йилига қанча бўлиши тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмади.
31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси ғарб дунёси Ҳэллоуин байрамини нишонлайди. Ўзбекистонда Ҳэллоуин байрамига норасмий тақиқ қўйилган бир пайтда мамлакат президентининг кенжа қизи Лола Каримованинг Лос Анжелесдаги уйи байрамона безатилган.
"Россияда ўтказилаётган “Мигрант-2014” амалиёти оқибатида қувғинга учраган ўзбек муҳожирлари қаерга боради?" деган савол жавобини Қурултой эшиттиришида изладик.
Тошкентда тухум нархи нонга тенглашай деб қолди. Ўрта Осиё насронийлари етакчиси Украинадаги урушни худобехабарлик оқибати деб атади. Наманганда ҳокимиятнинг молия бўлими раҳбари порахўрлик учун қамалди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.
Ўтган асрда яшаган яна бир йирик Ислом олими - Марказий Осиё мусулмонлари орасида илк бор Қуръони карим маъноларини туркий тилга ўгирган ва мухтасаргина изоҳи билан эски ўзбек ёзувида чоп эттирган саййид Маҳмуд ибн Назир Тарозий - Олтинхонтўра "Ўзбек имомлари" рукнининг навбатдаги қаҳрамонидир.
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси 20 октябрь қабул қилган 290- сонли қарори билан мамлакатдаги ноëб ҳайвонларнинг чет элликлар тарафидан пул эвазига овланишига изн берилди. Қарор чиққанидан етти кун ўтиб, 27 октябрь куни ноëб ҳайвонларни ким ва қанча пулга отиб ўлдиришига доир прейскурант ҳам эълон қилинди.
Тошкентда ёнилғи тақчиллиги туфайли АЁҚШларга чекланган миқдорда бензин берилмоқда, айрим шохобчалар эса бензин йўқлигидан ёпиб қўйилган. Бунинг натижасида ёқилғи қуйиш шохобчаларида узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлмоқда.
Қашқадарё вилоятининг пахта тайёрлаш режаси расман бажарилган бўлса-да, 20 октябрдан бошлаб Нишон туманидаги аскар мактабларнинг 5-9 синф ўқувчилари оммавий равишда пахта теримига сафарбар этилди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган мактаб директори ва ўқитувчиларга кўра, мактабларда дарслар тамоман тўхтатилган.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани электр станциясида 24 октбярь куни маҳаллий электр станциясининг ишдан чиқиши оқибатида туманнинг катта қисми светсиз светсиз қолди. Қўшработ ҳокимлигидаги манбага кўра, туман аҳолиси яна камида бир ҳафта давомида электрсиз яшашига тўғри келади.
Давомини ўқинг