Москва биржасидаги душанба кунги савдода Россия рубли шиддат билан қулашда давом этди ва маҳаллий вақт билан соат 14.40 да 1 АҚШ доллари 53 рубль 42 копейкага баҳоланди. Россия Марказий банки эса, 2 декабрь учун 1 долларни 51 рубль 81 копейкага тенг қилиб белгилади. Ўтган йилнинг 1 декабрида 1 доллар тақрибан 33 рублга тенг бўлганини эсласак, Россияда ишлаётган бир неча миллион ўзбекистонлик топаётган пулнинг қадрсизланиш суръатини тасаввур қилиш қийин бўлмайди.
Ўзбекистонда 1 декабрдан иш бошлаган UMS алоқа оператори офислари олдида душанба тонгида бошланган навбатлар ур-йиқитга айланиб кетди. 2012 йилнинг июлида Ўзбекистондан ҳайдалган телеком ширкати Universal Mobile Systems (UMS) брэнди остида бозорга қайтди.
Рублнинг қадрсизланиши ва қиш мавсуми боис, Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган меҳнат муҳожирларига давлатнинг қиймати "ноль" сўмга туширилган эски, қаровсиз ёки касодга учраган корхоналари таклиф қилинмоқда. "Кичик ва ўрта бизнес, тадбиркорликни ривожлантириш" шаклида ишлов берилган бу таклифни қабул қилганлар йиққан-тутган даромадини сармоя қилиб ётқизиши керак.
Ҳозирда қамоқ жазосини ўтаëтган ўзбекистонлик журналист 64 яшар Солижон Абдураҳмонов 30 ноябрь куни халқаро мукофотга сазовор бўлди. Германиядаги Йоханн-Филипп Палм жамғармасининг сўз ва матбуот эркинлигига бағишланган юксак мукофотини Абдураҳмонов номидан унинг ҳамкасби журналист Қудрат Бобожон қабул қилиб олди.
Вазирлар Маҳкамаси ўзининг 2014 йил, 26 ноябрь кунги қарори билан пилотсиз бошқариладиган учувчи аппаратларни Ўзбекистонга олиб кириш тақиқлаб қўйилди. Айни пайтда бошқа мамлакатларда пилотсиз учувчи аппаратлардан ёрдамчи, қутқарувчи, чўпон ва ҳатто агроном сифатида фойдаланмоқдалар...