Совет даврида танилган арбобларнинг номларини кўчалардан ўчириш “Мустақил Ўзбекистондан компартия соясини олиб ташлаш учун” қилинаётган бўлса, нега унда республикани Москва номидан бошқарган Рашидовнинг номи сақланмоқда? Қани бу ерда мантиқ? Ёки бир ёзувчининг номи ўчирилиб, бошқасиники қолдирилаяпти. Агар эътибор берсангиз, номи ўчирилмаганнинг ҳимоячиси бор. Ўчирилганлари эса, “бева-бечора“ марҳумлардир.