Фуқароларидан ўз конституциясига зид тарзда четга чиқиш визаси талаб қилувчи дунёнинг саноқли давлатларидан бири бўлган Ўзбекистонда бу изн акс этган стикер дефицити вужудга келди. Электр¸ газ ва бензиндан кейин чет элга чиқиш "изни" ҳам камëблик касб қилди.
Ўзбекистон автомобиль саноати вакиллари Қозоғистон расмийлари билан UzDaewoo машиналарига жорий қилинган тақиқни бекор қилиш борасида музокара қилмоқда.
Озодлик манбаларига кўра¸ йил бошидан Ўзбекистон аэропортларидан кириб-чиқувчиларнинг электрон ахборот воситаларини текшириш кучайтирилган. МХХ ходимлари йўловчиларнинг исломий¸ мухолиф ва мустақил Интернет нашрларига қанчалик қизиқишини ўрганиб¸ "тегишли" чора кўрмоқда. Сиз ҳам шундай текширувга дуч келдингизми? 3 март куни Тошкент вақти билан 21:05дан бошлаб шу мавзудаги жонли суҳбатга қўшилинг!
27 февраль куни Хоразм вилояти Шовот тумани Бўйрачи қишлоғида яшовчи 13 яшар туғишган синглиси номусига тегиб, уни ҳомиладор қилган 25 яшар йигит устидан маҳкама жараёни бошланди. Озодлик манбаларига кўра¸ ҳозирда қиз ўқишни уйида давом эттираяпти¸ чақалоқ эса “Болалар уйи”га топширилган.
Ўзбекистон аэропортларида йўловчиларга тегишли компьютер ва мобил телефонларни текшириш чоралари кучайтирилди. Россиядаги меҳнат муҳожирлари Озодликка етказган бу хабарни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматидаги Озодлик манбаси тасдиқлади.
Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонликларга кўра¸ айрим маҳаллий муллалар¸ республика диний идорасидан келган қандайдир ҳужжат борлигини иддао қилиб¸ никоҳ ўқиш учун 50 мингдан 100 минг сўмга қадар пул талаб қилмоқда. Озодлик боғланган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси мутасаддиси¸ бундай ҳужжат йўқлиги ва никоҳ учун бериладиган ҳақ ихтиëрий белгиланишини билдирди.
Намангандаги газ қуйиш шахобчасида “Нексия” портлади. Дунёга машҳур ёзувчи Пауло Коэло ўзбек газетасига интервю берди. Сурхондарё ҳайвонот боғидаги Линда лақабли шер тўртта шербачча туғди. Жорий ҳафта маҳаллий матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.
Евросиё Иқтисодий комиссияси расмийлари Қозоғистоннинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган Nexia ва Matiz автообиллари сотиб олишни тўхтатишига Божхона Иттифоқи қоидаларининг алоқаси йўқлигини айтишди. Қозоқ нашрлари бу тақиқнинг ўзбек машиналари техник даражаси Божхона Иттифоқи талабига мос келмаслиги боис жорий этилганини билдирган эди.
Ўзбекистон махсус хизматлари диний- экстремистик ва террорчи ташкилотларга мансубликда гумонланаётган қарийб 1500 одамни қидирувга бергани ҳақидаги махфий ҳужжат фош этилди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси томонидан тузилган ушбу рўйхатга жами 1444 шахс киритилган.
Ўзбекистон ва Қозоғистонда 11 нафар аёлни ўлдирганлик, зўрлаганлик ва талаганликда айбланган икки шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Фуқароларидан ўз конституциясига зид тарзда четга чиқиш визаси талаб қилувчи дунёнинг саноқли давлатларидан бири бўлган Ўзбекистонда бу изн акс этган стикер дефицити вужудга келди. Электр¸ газ ва бензиндан кейин чет элга чиқиш "изни" ҳам фуқаролар учун етиш машаққат неъматга айланмоқда.
Навоий вилояти Кармана туманида собиқ милиция ходимининг хотини уйига газ ҳисоблагични текшириш учун келган туман газ идораси назоратчисини калтаклади. Калтакланган аëлнинг ўзи бу ҳақда Озодликка мурожаат қилди.
Давомини ўқинг