Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги эълон қилган янги статистик рақамларга кўра, Ўзбекистонда 2013 йилда иш билан банд аҳоли 12 ярим миллиондан кўпроқни ташкил этган. Бу 2012 йилдагига қараганда 2,5 фоизга кўпдир. Ўзбекистонда ишсизлар сони эса, 2013 йилда, 650 минг кишидан сал кўпроқ.