Тошкент марказида, президент деъвони ёнида жойлашган ҳашаматли “Бархан” тунги клубида 8 март кунига ўтар кечаси "Қора ниқоблилар" рейд ўтказиб, ўттиздан зиёд аёлни автобусга босиб олиб кетди.
Ўзбекистонлик аёллар 8-март халқаро хотин қизлар кунида асосан рўмол, кўйлак, гул, уй-рўзғор бюмларидан иборат совға - саломлар оладилар. Эркаклар эса бу совғалар учун 20 мингдан 200 минг сўмгача пул сарфлашар экан.
Тошкентда гўшт маҳсулотлари нархи қарийб 800-1000 сўмга қимматлади. Ишлаб чиқарувчиларга кўра, нархлар ошишига хориждан гўшт олиб келиш тўхтагани сабаб бўлган.
Қозоғистонлик таҳлилчи Дўсим Сатпаев Россиянинг Украинага уруш эълон қилгани билан боғлиқ бўҳрон Марказий Осиë учун жиддий таҳдид эканини билдирди. Озодликнинг Қурултой дастурида қатнашган Дўсим Сатпаев ҳар қандай уруш¸ сиëсатнинг давоми эканлигини таъкидлаб¸ Украинага қарши интервенция Россиянинг йиллардан бери гоҳ сўниб¸ гоҳ бўртиб кўринадиган империячилик сиëсатининг узвий давоми эканлигини айтди.
Мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги миллионлаб мардикор ҳаққини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келган мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоллари Фахриддин Тиллаев ва Нураддин Жуманиëзовлар 6 март куни Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан одам савдосида айбланиб¸ 10 йилу саккиз ойлик қамоқ жазосига тортилди.
Марказий Моравиядаги Papcel Litovel ширкатига пайшанба куни қилган ташрифи чоғида Чехия президенти Милош Земан инсон ҳақларини ҳимоя қилиш иддаоси чех ширкатларининг Ўзбекистон каби янги бозорларга экспорт истиқболини хатар остига қўймаслиги лозимлигини таъкидлади.
Умуман Википедиядаги, хусусан унинг ўзбекча саҳифасидаги Қрим Мухтор Республикасига оид мақолалар кейинги кунларда шиддат билан бойимоқда. Украина таркибидаги мазкур ҳудудга оид мақолаларга 2014 йил, 6 март санаси билан ҳам қўшимчалар киритилажаги аниқ.
Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Халқ банки 1992 йилги 12 фоизлик ютуқли заёмларни аҳолидан қабул қилишини билдирди. 1992 йилдаги 500 сўмлик ёки 1000 сўмлик облигациянинг қиймати бугунги кунга келиб қанчани ташкил этиши борасидаги ҳисоб-китоб жамоатчиликка маълум эмас.
Самарқандда туман ҳокими фермернинг ерини тортиб олмоқчи бўлди. Наманган боғчаларида болалар санитария-гигиена қоидаларига зид шароитда тарбияланган. Кутубхоналар хорижда тайёрланган диний материалларни рухсатсиз қабул қилиши ман этилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
“Википедиянинг нима эканлигини, унинг ўзбекча саҳифаси ҳам бор эканлигини бундан 6 -7 йил муқаддам билган эдим. У пайтда ўзбекча Википедияда деярли ҳеч нарса йўқ эди. Шунинг учун мен ҳам ҳисса унга қўшишга қарор қилганман”, деди 28 яшар Ўзбекча Википедия фаоли Мирзоулуғбек Каримов.
Озодлик манбаларининг билдиришича¸ 27 февраль куни Элликқалъа туман марказий касалхонасида чироқ ўчиб қолиб¸ бир соат давомида ҳам қайта ëнмагани оқибатида сунъий нафас олиш ускунасига уланган олти ойлик Жондорбек оламдан ўтган.
Ўзбекистонда нақд пул етишмаслиги боис пенсия ва давлат ташкилотлари ходимларига маош бериш камида 10 кунга кечикмоқда. Марказий Банк расмийси буни тадбиркорларнинг банкларга ўз вақтида нақд пул топширмаётгани билан изоҳлади.
Давомини ўқинг