19 сентябрь куни тушдан кейин Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Ганга” магазини яқинидаги майдонда сапёрлар кислород баллонига ёпиштирилган номаълум жисмни зарасизлантиргани ҳақида Озодликнинг бир-биридан мустақил икки тингловчиси хабар берди. Хабарларга кўра, Себзор кўчаси бир соат давомида ёпиб қўйилган.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат махсус хизматлари раҳбарлари Душанбеда ўтказган йиғинда Ироқ¸ Сурия ва Афғонистон каби уруш зонасидан ватанига қайтаëтганларни потенциал террорчига чиқарди ва бундайларга қарши биргаликда кураш чораларини муҳокама қилди.
Агар Ўзбекистонда ҳам Украинадаги каби люстрация қонуни қабул қилинса, мамлакатни коррупциядан қандай тозалаш мумкин? Ўзбеклар Болтиқбўйи¸ Германия¸ Чехия ва Грузиядаги каби мутлоқ люстрацияга тайëрми? Шу каби саволлар жавобини Қурултойнинг янги сонида изладик.
Тошкент Давлат Политехника университетининг 4- курс талабаси OzodMaktubга мактуб йўллаб, касал талабалар ҳам пахта теримига чиқишга мажбурланаётгани ҳақида ёзди:
АҚШ Давлат департаменти эркагу аëл ва болалар мажбурий меҳнат, шунингдек секс савдосига зўрланаëтган давлат сифатида Ўзбекистонни бу борада дунëдаги энг қуйи поғонага киритганига қарамай¸ президент Обама бу поғонадагилар учун қўлланиши кўзда тутилган жазо чораларини Ўзбекистонга нисбатан жорий этмасликка қарор қилди.
17 сентябрь куни Қашқадарёдаги Чироқчи Саноат коллежининг ўқувчилари ЗИЛ юк машинасида пахта теримига олиб кетилаётган пайти аварияга учради. Юк машинасида бўлган 39 боладан 29 нафари авария оқибатида жароҳатланиб шифохонага ётқизилди.
Навоий вилоятининг Хатирчи Агросервис касб-ҳунар коллежининг пахта теримига чиқарилган учинчи курс ўқувчилари 18 сентябрь куни кечки овқатсиз қолди. Ўқувчилар, шунингдек, ётоқдаги шароитнинг ёмонлигидан, ичимлик сувнинг танқислигидан шикоят қилмоқда.
14 сентябрь куни Тошкент вилоятидаги Зангиота аёллар қамоқхонасидан муслима Нилуфар Раҳимжонованинг ўлиги чиқди. Марҳуманинг турмуш ўртоғи тожикистонлик таниқли журналист ва мухолифат фаоли Сайидюнус Истаравшаний Озодлик билан суҳбатда рафиқасининг ўлимида Ўзбекистон режимини айблади.
Сиёсий партиялар имзо йиғишни бошлади. Наманганда мансабдорлар ер ажратиш эвазига 90 миллион сўм пора олган. Хонанда Муниса Ризаеванинг маъмури қочиб кетгани пиар акция бўлиши мумкин. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларида “Дилшод” исми билан танилган 20 яшар трансвестит-гей 17 сентябрь куни кўчада гомофоблар тарафидан калтаклаб кетилди. Бу ҳодиса тасвирга туширилган видео ва фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Озодликнинг ҳокимият тизимларидаги манбасига кўра¸ Бош вазир Шавкат Мирзиëев ўтказаëтган селектор йиғинларида Халқ таълими бошқармаси ва бўлимларига мактаблардаги ўқиш жараëнини тўхтатмаслик¸ айни пайтда ўқитувчиларни пахтага чиқариш талаб қилинмоқда.
Жиззахнинг Ғаллаорол тумани Сўғимбой қишлоғи аҳолисининг OzodMikrofonга айтишича, одамлар пахтага чиқмагани учун қишлоққа тўрт кундан буён чироқ берилмаяпти.
Давомини ўқинг