Собиқ элчиси Шукур Собитов бир ойдан буён Тошкент қамоқхонасида сақланмоқда. Озодликнинг Тошкентдаги ишончли манбаси айтишича, 2009 йилда Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси бўлган 51 ёшли Собитов шу йилнинг июлида Тошкентга чақиртирилган, вазифасидан олинган ва қамоққа ташланган.
Жиззах вилояти Зафаробод туманидаги фермерларнинг 60 фоизга яқини Халқ банкидаги пулининг 40 фоизини ололмаётгани, қолган қисми эса пластик карточкага туширилаётганидан норози бўлаётгани иддао қилинди. Бироқ Халқ банки раҳбарияти айни пахта теримида фермерларга пул берилмаётганига оид иддаоларни рад қилди.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани халқ таълими бўлими мудири пахта теримига кам ўқитувчи чиқаргани учун ишдан олинди. Гувоҳларнинг айтишича, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев пахта теримига оид йиғилишда мудирни ҳақоратлаб, ишдан ўз ихтиёри билан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олган.
Озодлик Қашқадарёнинг Нишон туманида мактаб ўқувчилари пахта тераётгани фактини аниқлади ва бу борада маҳаллий ҳокимият вакиллари билан мулоқоти ортидан болалар мактабга қайтарилди. Нишондаги ҳолат Ўзбекистонда ҳукуматнинг қатъий кўрсатмасига қарамай, мактаб ўқувчиларини пахта теримига чиқаришга оид Озодликка маълум илк ҳолатдир.
Тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган ва биноларни ноқонуний буздирган ҳокимлар жазоланди. Фарғонада хўрозбозлик қилган собиқ милиция ходими ҳибсга олинди. Ўзбекистонда илк бор зайтун дарахти ўстирилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.
Самарқанддаги Ucell уяли алоқа ширкати биносида 25 сентябрь куни бомба борлиги айтилиб, таҳдид қилинган қоғоз қути бўш экани аниқланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ёлғон хабар билан таҳдид қилган 48 яшар шахсни қўлга олди. Пайшанба куни кечки пайт бомба таҳдиди бўлгач, бино милиция ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қуршаб олинган эди.
Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон сиëсий режимини танқид қилган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналист ва ўзгача фикрли маҳкумлар қийноққа солиниб, таҳқирланаëтгани қайд этилган навбатдаги ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда 34 сиëсий маҳбусдан 29 нафари қийноққа солинганига оид далиллар келтирилди.
Пахтага мажбурий сафарбарлик жараëнини кузатаëтган журналист ва ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихонов Қозоғистонга боришда уч соат, қайтишда ҳам уч соат ушлаб турилди. Ўзбекистонда журналист ва сиëсий фаолларнинг “қора рўйхати” борлигини айтган суҳбатдошлар “тамғаланган” тарзда юришга кўникиб қолганини айтмоқдалар.
"Билишимча, нормa теролмaётгaн тaлaбaлaр турли қўшимчa ишлaргa мaжбурлaнaётгaн, ҳaтто кaлтaклaнaётгaн эмиш. Рости, бунгa тaлaбaлaрнинг, умумaн бошқa теримчилaрнинг ҳaм ўзи aйбдор".
24 сентябрь куни бўлиб ўтган бу рейдлар ҳақида Озодликка хабар берган Чорсу бозоридаги манбага кўра, қора ниқоблилар билан дўконларга кирган солиқ инспекцияси ходимлари дўконлардаги заргарлик ва тилла буюмларни рўйхат қилмасдан олиб чиқиб кетган.
Давомини ўқинг