Тошкентда исломчи террор ташкилотининг қора байроғи осиб кетилгани Ўзбекистондаги жиҳодий исломни тамсил қилаëттган гуруҳнинг ишоратими ëки МХХнинг сайлов олди фитнасими? Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.
Бош вазир Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга нима учун борди? Пахтани бу йил ким теради? Ўзбекистонда қанча блоггер бор? Нима учун сайлов тўғрисидаги қонунчиликка қўшимчалар киритилди? Юнусободдаги кўприкка исломий байроқ илинганидан сўнг неча киши сўроқ қилинди? Булар OzodNazarни бугунги саволларидир.
5 сенябрь куни Қашқадарëга борган Бош вазир Шавкат Мирзиëев¸ Озодлик манбалари йўллаган хабарга кўра¸ бу йилги терим мавсумида 18 ëшга тўлмаган ўқувчиларни далага чиқарилмаслик ҳақида кескин буйруқ берган.
Швеция Бош прокуратураси май ойида қамоққа ҳукм қилинган Гаянэ Авакян ва Рустам Мадумаровлар тўғрисида маълумот бериш сўровига Тошкентдан жавоб ололмаяпти. Таҳлилчилар президент қизи шерикларининг қамоққа ташланиши Европада бошланган Гулнора Каримовага алоқадор жиноят терговларини боши берк кўчага олиб кирганидан гапирмоқда.
Тошкентда “Лада” автомобил салонининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтди. Мазкур салонда ҳозирча Россиянинг АвтоВАЗ заводларида ишлаб чиқарилган уч турдаги автомобил сотувга чиқиши режаланган. Айни пайтда Россия машиналарининг Ўзбекистон бозорида харидоргир бўлишига шубҳа билдирилмоқда
Ўзбекистон ҳукуматининг блоггерлик фаолиятини тартибга солиш бўйича қабул қилган янги ўзгаришлари сўз ва фикр эркинлигига қўйилган яна бир тўсиқ сифатида баҳоланмоқда.
Андижонлик йигит Россияда шериги билан бошига тушган кўргиликларни қоғозга тушириб, OzodMaktubга йўллади. Мактубда рус полициячиларининг товламачиликлари, ўзбекларни ўз ватандошларини чув тушириш ҳолатлари тилга олинади.
Ўзбек шифокорлари саратон билан оғриган беморни даволашди. Тошкентда трамвай йўловчини босиб кетди. Маҳалла оқсоқоли қашшоқ аёлдан пора талаб қилди. Спам SMS уяли алоқа фойдаланувчиларига қимматга тушмоқда. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли касалхона¸ университет ва коллежлар пахта йиғим-теримига оммавий сафарбарлик бошлашда пешқадам. Озодликка врач ва талабалардан келаëтган бу хабарга муносабат билдирган вазирлик расмийси¸ “Ўзбекистонда врачларнинг деҳқончилик эмас¸ беморни даволаш билан шуғулланиши”ни писанда қилди.
Қашқадарёлик савдогарлар Чироқчи туман марказидаги деҳқон бозорининг ҳокимият буйруғи асосида бузиб ташланганига норозилик билдиришмоқда. Уларга кўра, бозорнинг бузилиши юзлаб деҳқон ва бозорда савдо қилувчи тадбиркорга жиддий иқтисодий зарар етказган.
Озодликнинг ҳуқуқ тизимларидаги манбаларига кўра¸ Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университети ректори, Хоразм Маъмун академияси раиси, биология фанлари доктори Рўзимбой Эшчонов пора олганлик ва катта миқдордаги пул ўзлаштирганликда гумонланиб, вилоят МХХ ходимлари томонидан ўтган ҳафта ҳибсга олинган.
Биринчи қисми 3 сентябрь куни Қирғизистон давлат телевидениесида намойиш қилинган Озодлик радиоси қирғиз хизматининг одам савдоси қурбонлари тўғрисида ҳикоя қилувчи фильмда мутахассислар ана шундай хулосага келди.
Давомини ўқинг