Фарғона вилояти ҳокими дўконлари бузилишига қарши чиққан тадбиркорларни “пешонангдан отаман” деб дағдаға қилган. Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган тадбиркорларнинг айтишича, Фарғона шаҳар бош плани асосида деҳқон бозори атрофида реконструкция қилинган янги дўконларнинг бузилишига қарши чиққан тадбиркорларга бу гапни ҳоким умумий йиғилишда айтган.
8 сентябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакат президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани мамлакатдаги йирик жиноий тўда аъзоси деб эълон қилди ва унга нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Касб таълими – Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича бу йилги битирувчиларидан бири Озодликка иш тополмаётганлигидан шикоят қилди. Унинг айтишича, қўлида дипломи бўлатуриб, ҳатто қандай касб эгаси эканлигини ўзи билмайди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши очилганини эълон қилди. Ўзбекистон прокуратурасининг 8 сентябрь куни маълум қилишича, Гулнора Каримова ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари устидан тергов бошланган.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Гулнора Каримовани мамлакатдаги йирик жиноий тўда аъзоси деб эълон қилиб¸ унга нисбатан жиноий иш очгани адолат тантанасими ëки президент тўнғичини халқаро адолат ҳукмидан қутқариш учун қилинган яна бир моҳирона юришми? Тошкент вақти билан 19:00дан бошлаб бу ҳақдаги фикрларингизни OzodlikOnline жонли суҳбатида билдиринг!
Ўзбек киночиси Рустам Халилов суратга олган “Америкалик” бадиий фильми Қозонда ўтаëтган халқаро мусулмон киноси фестивали доирасида намойиш қилинди. Ўзбек киночисининг бу фильми фестивал асосий танловидан ташқари “Турксой – маданиятлар мулоқотида” дастурида намойиш қилинаëтган “Америкалик” бадиий фильми жорий йилда суратга олинган.
Москванинг Жулебино туманида жорий йил май ойида дараксиз кетган қўқонлик 19 яшар Сарваржон Иброҳимов Озодлик орқали берилган мақоладан сўнг топилди. Сарваржонга кўра, оилавий жанжал боис уйдан чиқиб кетиб, яқинлари билан алоқани йўқотиб қўйган.
Хоразм мактабларининг ўқитувчилари ҳам оммавий равишда пахтага эксплуатация қилинди. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Хонқа туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчисига кўра, мактабда қолган саноқли ўқитувчи мутахасислиги бўлмаган бошқа фанлардан ҳам дарс ўтишга мажбурланаяпти.
Хоразм вилоятининг туманларидаги касалхона, поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларининг шифокору ҳамширалари пахта теримига сафарбар этилди. Касалхоналарда саноқли докторлар қолаётгани сабабли дардига даво истаб борган беморлар шифокорларни иш жойидан тополмай уйига қайтмоқда.
6 сентябрь куни Тошкентнинг Қўйлиқ қурилиш бозорига борган Бектемир туман ҳокими ўринбосари дўкон соҳибларига келаси ҳафтада тумандан пахта теримига одам жўнатиш лозимлигини, пахтага бора олмайдиганлар 800 минг сўмдан пул йиғиб бериши кераклигини айтган. Бу ҳақда Озодликка ҳокимият вакиллари ўтказган мажлис иштирокчилардан бири маълум қилди.
Ўзбекистоннинг давлатга қарашли “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти расмийлари 2021 йилга бориб Ўзбекистон пахтасининг 70 фоизини мамлакатнинг ўзида қайта ишлаш режаланаётганини айтишмоқда.
Тошкентда исломчи террор ташкилотининг қора байроғи осиб кетилгани Ўзбекистондаги жиҳодий исломни тамсил қилаëттган гуруҳнинг ишоратими ëки МХХнинг сайлов олди фитнасими? Бу савол жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилдик.
Давомини ўқинг