OzodJavobнинг навбатдаги сонида кексалар ва ногиронларни "Саховат" интернат уйларига жойлаштириш тартиб- қоидалари борасида суҳбатлашамиз.
Гулнора Каримовага жиноят иши очилган бир пайтда, унга катта миқдорда пора берганликда гумон қилинаётган TeliaSonera компанияси Ўзбекистондаги Ucell мобил операторини сотиб юбориши мумкинлигига оид хабарлар пайдо бўлди. TeliaSonera вице президенти Озодликка бу хабарни инкор қилди.
Гулистон Давлат университети проректори пора олишда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган Озодлик манбасига кўра, иш кабинетида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб кетилган. Бу сўнгги икки ой ичида университетда пора олишда гумонланиб қўлга олинган иккинчи мулозимдир.
Садриддин Айний номидаги Бухоро вилоят мусиқали драма театрининг санъаткорлари актёрлик маҳоратини пахта даласида оширадиган бўлди. Йигирма кишилик актёру мусиқачилар ва театр хизматчиларидан иборат гуруҳ 15 кун мобайнида ётоғи билан мажбуран пахта теримига жўнатилди.
Ўзбекистонда одамларни пахта теришга мажбурлаш тақиқланиши ва тақиқни бузганлар жазоланиши керак. Бир неча ҳуқуқ ташкилотини бирлаштирувчи Cotton Campaign гуруҳи Ўзбекистонда пахта теримига оммавий сафарбарлик эълон қилинган бир пайтда Тошкент ҳукуматига шундай тавсия билан мурожаат қилди.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонун ва Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар ортидан ўзбекистонлик солиқчилар эндиликда ўз қарори билан банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар.
Фарғона вилояти ҳокими дўконлари бузилишига қарши чиққан тадбиркорларни “пешонангдан отаман” деб дағдаға қилган. Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган тадбиркорларнинг айтишича, Фарғона шаҳар бош плани асосида деҳқон бозори атрофида реконструкция қилинган янги дўконларнинг бузилишига қарши чиққан тадбиркорларга бу гапни ҳоким умумий йиғилишда айтган.
8 сентябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакат президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовани мамлакатдаги йирик жиноий тўда аъзоси деб эълон қилди ва унга нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Касб таълими – Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича бу йилги битирувчиларидан бири Озодликка иш тополмаётганлигидан шикоят қилди. Унинг айтишича, қўлида дипломи бўлатуриб, ҳатто қандай касб эгаси эканлигини ўзи билмайди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши очилганини эълон қилди. Ўзбекистон прокуратурасининг 8 сентябрь куни маълум қилишича, Гулнора Каримова ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари устидан тергов бошланган.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг Гулнора Каримовани мамлакатдаги йирик жиноий тўда аъзоси деб эълон қилиб¸ унга нисбатан жиноий иш очгани адолат тантанасими ëки президент тўнғичини халқаро адолат ҳукмидан қутқариш учун қилинган яна бир моҳирона юришми? Тошкент вақти билан 19:00дан бошлаб бу ҳақдаги фикрларингизни OzodlikOnline жонли суҳбатида билдиринг!
Ўзбек киночиси Рустам Халилов суратга олган “Америкалик” бадиий фильми Қозонда ўтаëтган халқаро мусулмон киноси фестивали доирасида намойиш қилинди. Ўзбек киночисининг бу фильми фестивал асосий танловидан ташқари “Турксой – маданиятлар мулоқотида” дастурида намойиш қилинаëтган “Америкалик” бадиий фильми жорий йилда суратга олинган.
Давомини ўқинг