OzodNavigator дастурининг 7 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиқадиган сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшаётган мамлакатни заиф деб айта оласизми?” деган савол жавобини қидирамиз.
Ва бирдан енгил бўпқолди Ҳожи. Енгил турди ўрнидан. Жойнамозга турди. Такбир айтди. Намозни бошлади. Енгил ўқий бошлади. Хушуъ билан ўқий бошлади. Мазза қилиб ўқиди. Салавотларни айтди. Узун дуо қилди. Намозни битирди. Танаси роҳат олди. Руҳи ором олди. Қушдай енгиллади. Танаси эриб кетгандай бўлди. Бу шу қадар фавқулодда янги ҳис эдики, ҳатто қўрқиб кетди. Беихтиёр ўнг қўли сўлини ушлаб қўйди.
Ўзбекистон Марказий банки жорий йил бошидан қайта молиялаш ставкасини 10 фоиздан 9 фоизга туширди. Ўзбекистонда устама фоиз ставкаси мунтазам пасайтириб келинади Лекин Озодлик суҳбатлашган мутахассисларнинг айтишларича, Ўзбекистонда кредитнинг арзонлашишининг истеъмолчи вазиятига ижобий таъсири йўқ.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пахтакор жамоа хўжалигида фермерлик билан шуғулланган 40 яшар Дилшод Муродиллаев янги йил арафасида ўзини осиб ўлдирди. Озодлик манбаларига кўра, пахта режасини бажара олмагани ортидан катта миқдорда қарзга ботган Муродиллаев маҳаллий мулозимлар босимидан безгач ўз жонига қасд қилган.
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат ёшидаги йигитлар учун хизматга чақирув эълон қилинди. Озодликка сўзлаган муштарийларга кўра, армияга бориш истагида бўлганлар ҳам, қолишни хоҳлаётганлар ҳам ҳарбий мажбурият масаласини ҳал қилиш учун катта миқдорда, баъзи вилоятларда эса 1000 АҚШ долларига қадар пора беришга мажбур қолаётганидан нолимоқда.
2013 йилнинг 5 январида бошланиб 7 январида якунланган Сўх жанжалидан икки йил ўтганига қарамай, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги қўшни қишлоқлар аҳолисининг муносабатлари ва ўзаро савдо –сотиқлари шу кунгача қайта тикланмагани айтилмоқда.
Озодлик таҳририятига ёши улуғ муштарийдан мактуб келди. Ўз мактубида муштарий Ўзбекистонда март ойига белгиланган президентлик сайловига “Отани сийлов” кампанияси, деган ном берибди.