Озодлик радиосига шу кунларда маълум бўлишича, Дубай қамоқхонасида устидан ўтказиладиган судни кутаëтган ўзбекистонлик тадбиркор, Silk Road Cargo Bussiness ширкатининг Дубайдаги вакили, United Arab EmiratesAviation & Aerospace транспорт ширкатининг бош директори, Оилага яқин 58 ёшли Алексей Яицкий гаров пули эвазига озод қилинган. Гаров сифатида тўланган пулнинг миқдори маълум эмас.