Интернетда Ўзбекистон президенти виртуал сайловини ўтказаётган Виртуал сайлов комиссияси расмий сайти 17 март оқшомидан буён очилмаяпти. Комиссия раиси, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка билдиришича, сайтга номаълум хакерлар ҳужум қилган бўлиши мумкин.
Самарқанд вилояти Иштихон тумани қишлоқлари табиий газдан узилмоқда. Ўзбекистон президенти сайлови арафасида туман қишлоқларини газсиз қолдиришни Самарқанд вилояти ҳокими буюрди. Самарқанд вилояти газ бошқармаси вакили буни Ўзбекистон газ экспорти ҳажмини ошираётгани билан боғлади.
Айнан ҳокимликнинг эски русумдаги акфа дўконларини бузишига розилик бермай келган савдогарлар жойлашган айвонга ўт тушиши¸ унинг қасддан уюштирилганига ишорат сифатида талқин қилинмоқда.
Ўзбекистонлик машҳур хофиз Шерали Жўраевнинг ўғли, 28 яшар Шоҳжаҳон Жўраевга 17 мартдан бошлаб "концерт фаолияти ва қўшиқ куйлаш" расман тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлган воқеалар тафсилотларини унинг маъмури Шуҳрат Усмонов очиқлади.
Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш тартиб-қоидаларини OzodJavobнинг навбатдаги сонида ўрганамиз.
Ўзбекистонлик қўшиқчи Шоҳжаҳон Жўраевга қўшиқ айтиш ва концерт ташкил қилиш ҳуқуқини берадиган лицензия “Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмасининг махсус қарори билан 2015 йилнинг 17 мартидан бошлаб бекор қилинди.
Самарқанд шаҳри марказидаги хиёбонда 50-60 йиллик чинорлар кесила бошлади. Икки кишининг қулочи базўр етадиган соғлом дарахтларнинг кесилиши маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Расмийлар бунинг сабабини дарахтларнинг касаллангани билан изоҳламоқда.
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳрида иккинчи синф ўқувчиси, 9 яшар қизчани зўрлаган шахс қидирилмоқда. Хўжайли ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, қизчани тахминан 35-40 ёшлардаги эркак зўрлаганликда гумон қилинмоқда.
Жанубий Кореянинг Кожидо оролида жойлашган масжид 10 март куни оламдан ўтган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини олган диний муассасага айланди. Кожидо оролидаги масжид бир ой муқаддам ўзбекистонлик муҳожирлар томонидан таъсис этилганди.
Бухорою Самарқанд билан фахрланадиган, қаерга борса, ўзини мусулмон дунёсининг илм марказларидан бўлганлиги ҳақида етти оламга жар соладиган расмийлару раҳбарлар Шайхни эслашмади. “Ҳақиқий Ислом бизнинг юртда” деб даъво қиладиган расмийлару раҳбарлар Шайхни ёдга олишмади…
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 343-сонли болалар боғчасининг қоровули, 22 яшар йигит боғча тарбияланувчиси бўлган 6 ёшли ўғил болани зўрлаганлиги воқеасига Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова муносабат билдирди.
Давомини ўқинг