Ўзбекистон халқи ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик расмий тадбирлари пайтида президент Ислом Каримовнинг хос меҳмонлар ўнгида рақсга тушишига кўникиб қолган. OzodNazar дастурининг бугунги меҳмони Америкада муҳожиратда истиқомат қилаётган собиқ ўзбек дипломати Тошпўлат Йўлдошев.
Республика Хотин-қизлар қўмитаси¸ Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тарафидан ëзилиб¸ вилоятлардаги маданият масканларига юборилган ҳужжатда саҳнага чиқаëтган қўшиқчи аëлларнинг очиқ-сочиқ кийинишига йўл қўймаслик талаб қилинган.
Жиззах Аккумулятор заводининг ишчиларига декабрь ойида бепул концерт берган Озодбек Назарбековнинг ўша концерт ёзилган диски завод ишчиларига мажбуран сотилди. Завод ишчиларига кўра, бу видео дискларнинг ҳар бири ўн минг сўмдан ўтказилган. Завод маъмурияти дисклар сотилаётганини инкор қилмоқда.
Ўзбекистон Виртуал Сайлов Комиссияси (ВСК) сайти хакерлар ҳужумига учраши натижасида, Интернетда бораётган виртуал президент сайлови ҳисоблагичи ишдан чиқди. Ташкилот матбуот котиби Улуғбек Бакировнинг Озодликка айтишича, комиссия веб саҳифаси "ёвуз кучлар" томонидан навбатдаги хакерлик ҳужумига учраган.
Интернет форумларида атайин фитна ва можаро қўзғаш орқали жамоатчилик диққатини чалғитиш ва уни жиддий баҳсдан узоқлаштиришни мақсад қилган тролларни ўзбек тилидаги форумларда ҳам кузатиш қийин эмас. Бу троллар ëки улар “қурбон”лари орасида Сиз ҳам бормисиз? Бугунги жонли суҳбат шу мавзуда.
Атиги 3 йил муқаддам Россиянинг шитоб билан кенгаяётган автомобил бозорига умид қилиб, Санкт Петербургда завод очган АҚШнинг автомобилсоз гиганти General Motors бу заводни ёпишини маълум қилди. Ширкатнинг Ўзбекистондаги вакиллиги бу ҳолат GM-Uzbekistan фаолиятига таъсир қилмаслигини билдирди.
Ўзбекистон МХХ таҳлилчисига таянган centralasiaonline сайти яна "Исломий давлат"нинг Ўзбекистонга ҳужуми ҳақида мақола чоп этди. Бу гал ҳам мақола мамлакат ичкарисидаги қатор сайтларда қайта босилди. Иддао қилинишича, Афғонистон шимолида “Исломий давлат” гуруҳининг фаоллашуви ва ЎИҲ каби жангари гуруҳлар билан бирлашуви расмий Тошкентни ташвишга солмоқда.
"Тошкентда уй қамоғида қолаётган президент қизи Гулнора Каримова Ўзбекистонда фаолият юритган ва юритаётган халқаро уяли алоқа компаниялари ва телекомуникация ширкатларидан камида бир миллиард АҚШ долларидан зиёд пулни соғиб олган"
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш жараёнини жонлантириш масаласида Қирғизистон ҳукуматининг Тошкентга юбораётган ноталари жавобсиз қолаётганига қарамай, Бишкек Тошкентга яна бир нота тайёрламоқда. Бишкек расмийлари Ўзбекистон чегараларни аниқлаш жараёнини номаълум муддатга музлатиб қўйганини иддао қилаётир.
Лондондаги Радикаллашиш ва сиёсий зўравонликларни тадқиқ этиш маркази -ICSR ҳамда АҚШ Марказий разкедка ҳизмати маълумотига кўра, “Исломий давлат" сафларида камида беш юз нафар ўзбекистонлик жангари бўлиши мумкин.
Бугун Наврўз байрами нишонланмоқда. Ўзбекистоннинг баъзи туманларида аҳоли Наврўз байрами нишонланганидан бехабар қолгани ҳақида хабарлар олинаяпти. Айрим Озодлик муштарийлари эса иш ҳақлари ўз вақтида берилмагани туфайли Наврўзни ғарибона дастурхон билан кутаётганликларни айтишди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини олган Кореядаги масжидга фақат Ўзбекистон мусулмонлар идораси ижозати билан чоп этилган китоблар келтирилгани билдирилди. Россиядаги бир нечта масжидлар ҳам расмий Тошкентнинг назоратида иш олиб бормоқда. Хўш, хориждаги ўзбекларни назорат қилиш керакми? Қурултойда ушбу саволга жавоб изланди.
Давомини ўқинг