Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида ҳижоб ўраган аёллар ҳуқуқ-тартибот ходимлари тазйиғига учрамоқда. Озодликнинг ички ишлар тизимидаги манбаси бу хабарни тасдиқлаб, Қўйлиқ бозори ва шу ҳудудга туташ катта йўл трассасидаги ДАН масканларига рўмолли аёлларни тутиб келиш буюрилганини гапириб берди.
Наманган болалар шифохонаси ходимлари тиббиёт муассасасини таъмирлаш учун маошларидан пул ушлаб қолинаётгани тўғрисидаги шикояти ортидан шифохона маъмурияти ходимларни тўплаб, муаммо ҳақида оғиз очмаслик тўғрисида огоҳлантиргани айтилмоқда.
Фарғона вилоятининг Сўх туманида давлат идоралари ходимлари ва нафақахўрларга маош ва пенсиялар камида икки ой кечикиб берилмоқда. Туман расмийларининг эътироф этишича, Фарғона вилояти марказидан анклавга нақд пул келтиришнинг имкони бўлмаётир.
Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Гулистон” маҳалласи ҳудудида жойлашган туғруқхонани таъмирлаш учун ҳар бир хонадондан 10 минг сўмдан пул йиғилмоқда. Бундан ташқари ушбу туғруқхонанинг ишчи-хизматчилари ойлигидан ҳам таъмир учун пул ушлаб қолинмоқда. Мутасаддилар бу ҳолатни тасдиқлаб, туғруқхонага канализация ўрнатиш ҳаражатлари учун аҳолидан жами 5 миллион сўм йиғиш зарурлигини айтишди.
Фарғона вилояти Сўх тумани Ғазнов қишлоғидаги “Султон Маҳмуд” жоме масжиди имоми Авазжон Исмоилов давлат идоралари ходимларининг масжидда намоз ўқишига изн бермаётир. Бу ҳақда Озодликка бир неча ғазновлик маълум қилди. “Султон Маҳмуд” жоме масжиди имоми Авазжон Исмоилов мазкур даъволарни инкор этмади.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли, Тошкентдаги Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева мамлакатдаги қишлоқ хўжалик ишларига давлат муассалари ходимларининг ёппасига жалб этилиши ҳолатларини ўрганаётган вақти яна қўлга олинди. Ўзбекистонда мажбурий меҳнат муаммоларини ўрганаётган ҳуқуқ фаоли ишига сўнгги бир ҳафта ичида иккинчи бор тўсқинлик қилинмоқда.
Ўзбекистон кино идораларидаги икки йилдан зиëд давом этган мисли кўрилмаган тафтиш ортидан ҳукумат миллий кинематографияни ривожлантиришга доир янги режа ишлаб чиқди.
Тошкентдаги “Минор” масжиди олдида фотосессия қилмоқчи бўлган модел агентлиги қизларини ҳайдаб солган қўриқчига танбеҳ берилиб, вазифасидан четлатилган. Айни пайтда “Минор” масжиди олдида суратга тушишга рухсат берилмагани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар берган фотоссессия иштирокчилари ҳам қаттиқ босимлар остида қолишган.
Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрининг Бобур маҳаллаласида яшовчи 5000 га яқин одам қарийб бир ойдан буён ичимлик сувидан узиб қўйилган. Озодлик манбаларига кўра¸ ëз мавсумида аҳоли ҳолини танг қилаëтган ичимлик суви узатишдаги бу муаммолар илдизи мамлакатдаги энергетик таназзулга бориб тақалади.
Қорақалпоғистонда 6 та туман ҳокими ўринбосари жавобгарликка тортилди. Хорижга ишга кетган аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Наманганда юзлаб беморларга товламачилик қилган шифокорлар гуруҳи қўлга олинди. Ўзбекистонда маҳаллий матбуот мана шундай воқеалар ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон банкларида аҳолига валюта сотиш операцияларига жорий этилган чеклов кучида қолмоқда. Озодликнинг бу ҳақдаги хабарларига йирик тижорат банклари валюта айирбошлаш “муаммосиз давом этаётгани” ҳақида баёнот тарқатган эди. Лекин Озодликка маълум бўлишича, муаммолар сақланиб қолмоқда.
Жиззах Давлат педагогика институти Табиий фанлар факультети талабалари пахта чопиғига олиб чиқилмаслик учун пул йиғиб беришганини иддао қилмоқда.
Давомини ўқинг