Таниш қўшиқлар саҳифасининг бугунги сонига Ўзбекистон халқ шоири марҳум Тўра Сулаймон томонидан ёзилган ва оламдан ўтган таниқли ҳофиз Фахриддин Умаров ижро қилган "Умр ўтмоқдадир" қўшиғини танладик. "Умр ўтмоқдадир" қўшиғи Фахриддин Умаров босиб ўтган умр сарҳисобидек янграйди.
Ўзбекистонда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ҳақида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар асосида тадбиркорлар фаолиятига давлат идораларининг аралашиши тақиқланди. Бундан буён давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг тадбиркорларга шартнома тузиш, пул ўтказиш, хайрия қилиш, раҳбар сайлаш каби ишларда кўрсатма беришга қонунан ҳаққи йўқ.
Британия пойтахти Лондондан эллик чақирим ғарбда жойлашган Рединг шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўзи яшаган уйда ўлик ҳолда топилди. Рединг полицияси ўлган шахс 36 ёшли ўзбекстонлик Бобур Эсонов экани ва уни ўлими юзасидан тергов бошлаганини билдирди.
Андижон шаҳри марказидаги 13- асрда қурилган минорани бузиб, унинг ўрнига фонтан қуриш режаси бекор қилинди. Ўтган ой бошида минора бузилишига қарши норозиликлар ҳақида Озодлик ёритганидан сўнг ҳукумат комиссияси тузилган. Минора билан боғлиқ вазиятни ўрганган комиссия ёдгорликни бузмаслик ҳақида қарор чиқарган.
Президент Каримов 29 декабрда имзолаган ва 30 декабрь куни кучга кирган янги қонун билан мамлакат Жиноят кодексига яна бир модда қўшилди. Янги - 229-3- моддада назарда тутилган жиноятни содир этганлар уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
2016 йилда Россиянинг “Газпром” ширкати Ўзбекистондан табиий газ сотиб олишни кўпайтиради. Аввалроқ “Туркмангаз” масъуллари “Газпром экспорт” ширкати 2016 йил 1 январидан Туркманистон газини сотиб олишни тўлалигича тўхтатиши ҳақида билдиргандилар.
Ушбу портал орқали доимий прописка учун ҳужжат топшириш имкони пайдо бўлгани ҳақидаги Озодлик хабаридан ярим кун ўтар-ўтмас хизмат бекор бўлди. Порталнинг фуқароларга 3 кун ичида Тошкент шаҳрига доимий пропискани ваъда қилган саҳифаси эндиликда "прописка учун зарур ҳужжатлар нусхасини олиш" хизматини таклиф қилмоқда.
Тошкент метрополитени бошқармаси “Алишер Навоий” метро бекати деворларидаги таниқли рассом Чингиз Аҳмаров ижодига оид ложувард кошин панноларни оддий мойбўëқ билан “бўяб” санъат асарига путур етказди. Ўзбекистон Бадиий академияси метрополитен раҳбарларига қўнғироқ қилиб, “вандализм жараëнига нуқта қўйилишини” талаб қилди.
Эшиттиришнинг 2016 йилдаги илк сонига тележурналистикада 21 йиллик тажрибага эга Малоҳат Эшонқуловани таклиф қилдик ва у кишига Президент табригини ўқиган, лекин ўзи эшитмаган марҳум сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг кутилмаган ўлими пайдо қилган саволларни бердик.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрининг йигирма кун давомида газсиз ўтирган аҳолиси янги йил арафасида норозилик билдириб деярли ҳар куни шаҳар ҳокимлиги ва туман газ таъминоти идорасига боришди. Байрам кунлари тўполон чиқишидан қўрққан мутасаддилар газ таъминотини яхшилашга қарор қилишган.
Ўзбекистон давлат телеканаллари 31 декабрь куни ярим тунда президент Ислом Каримовнинг Абдумўмин Ўтбосаров ўқиган янги йил табригини намойиш этган. Ҳамкасбларининг айтишича, табрик эфирга берилган пайтда Ўтбосаров ўлик бўлган. 56 ёшли сухандоннинг ўлими ҳақида у узоқ йиллар ишлаган телевидениеда ҳам давлат матбуотида ҳам хабар берилмади.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сўзларига кўра, 2015 йил Ўзбекистон учун “ҳар томонлама хосиятли ва файзли бўлди”. Хўш, Ўзбекистонликлар Юртбошининг бундай башоратига қўшиладими? Улар янги йилда қандай ўзгаришларни кутаяпти? Озодлик айни саволларга 4 январь¸ душанба куни Тошкент вақти билан 1900 дан бошлаб бир соат давомида жавоб излади.
Давомини ўқинг