Расмий Тошкент Ислом Каримовнинг соғлиги бирданига ёмонлашгани ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳолаётгани тўғрисидаги фавқулодда қисқа хабардан нарига ўтмаётган дақиқаларда Озодлик радиоси ўзининг бир неча тингловчиси – оддий ўзбекистонликлар билан боғланиб, уларга иккита савол берди.
Ўзбекистонда ҳал қилувчи онлар бошланди. Мамлакат мустақилликка эришганидан 25 йил ўтиб, ўзбеклар илк маротаба Ислом Абдуғаниевич Каримов етакчи бўлмаган мамлакатда уйғонди. Бу хориждаги ўзбек диаспоралари ҳамда мухолифатчилар интиқиб кутган кундир.
TRT Haber телеканали Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўлими муносабати билан ўзбек халқига билдирган расмий таъзиясини намойиш этди.
Туни билан Самарқанднинг марказий кўчалари ва хиёбонларини ювиб-сидирган ободонлаштириш ва турли хил ташкилотлар ишчи-ходимлари 2 сентябрь куни ҳам ўз ишларини давом эттиряптилар. Бу ҳолат гўё шаҳар жуда улуғ меҳмонни кутиб олишга тайёргарлик кўраётгани манзарасини эслатади. Туман ҳокимлари ўз ходимларига оқ кўйлак қора костюмда ишга келишни буюрган.
1 сентябрь аксар телеканалларда асосан Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган кўрсатувлар намойиш қилинди. Бироқ, Озодлик мобил мухбирларига кўра, ўтган йиллардан фарқли, байрам ҳашамати ва шукуҳи кўзга ташланмасди.
Адлия расмийси Қариндошлар никоҳида нуқсонли чақалоқлар туғилиши кўп учраётганини айтди. талабалар учун шартнома пуллари қанча бўлиши эълон қилинди. Жорий ҳафтада ўзбек матбуоти мана шу мавзуларни ёритди.
Ўзбекистонда 1937-1953 йиллардаги бедодлик даврида отилганлар хотирланди. Режиссёр Ҳилол Насимов “Алданган аёл” фильмининг айрим кадрларини кесган ЎзТВ раҳбарларини танқид қилди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2 сентябрь тонгида тарқатган хабарга кўра, президент Ислом Каримовнинг "соғлиги бирданига ёмонлашди". Вазирлар маҳкамасининг шифокорларга танияб хабар беришича, Ислом Каримов "вазияти ўта оғир".
Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбари ва Ўзбекистон халқ ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳ “Ислом Каримов қаерда?” номли сарлавҳа остида баёнот билан чиқиб, Ўзбекистон ҳукуматидан мамлакат президенти соғлиги борасида изоҳ беришни талаб қилди.
1 сентябрь куни мамлакат мустақиллигининг 25 йиллиги тантаналари пойтахтнинг “Алишер Навоий”, “Ёшлар кўли”, “Ғафур Ғулом”, “Мирзо Улуғбек”, “Фурқат” , “Локомотив” истироҳат боғларида халқ сайллари кўринишида нишонланди.
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни тушдан кейин фавқулодда Каримовнинг она шаҳри Самарқандга келди. Озодлик мухбирларига кўра, Самарқанд маркази хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган¸ "Йўлбарслар хиëбони" атрофи тун бошланганига қарамай¸ ювиб-таралмоқда. Мазкур ҳудудда ғишт ташиётган юк машиналари кузатилган.
Хоразм вилоятининг Хонқа туманида 23 август куни йўқолган 2 ёшли Зарифа Хўжаниёзованинг жонсиз жасади йўқолганидан беш кун ўтиб шолизордан топилди. Шолизорда ишлаб юрган деҳқонлардан бири балчиқда ётган қизнинг жасадини кўрган ва милицияга маълум қилган.
Давомини ўқинг