Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон Ахборот агентлиги 1 ноябрда тарқатган хабарга кўра, Нью-Йоркдаги терактни содир этган Сайфулло Соипов “радикал гуруҳлар таъсирига АҚШда тушиб қолган”. 31 октябрда Нью-Йоркнинн Манҳэттен минтақасида 29 яшар Сайфулло Соипов юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчилар устига қасддан ҳайдаб, саккиз одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлаганди.
АҚШ пойтахтида 1877 йилдан буён чоп этиладиган, нафақат Вашингтон, балки бутун мамлакат бўйлаб нуфузли саналадиган The Washington Post газетаси 30 октябрь эълон қилган мақолаларидан бирини “Ўзбекистон президенти эҳтиёткорлик билан либерализация томон қадам ташламоқда” деган сарлавҳа остида босди.
Самарқанд вилояти Тайлоқ туманининг Мулкиаёз қишлоғида яшайдиган 35 яшар Зафар Абдураҳимов гарчи бир қўли тирсагидан йўқ бўлса ҳам, унинг ногиронлик пенсияси бундан 8 йил муқаддам бекор қилингани ва шу пайтгача пенсиясиз қийналиб қолиб, Тошкентнинг Қўйлиқ деҳқон бозорида бир қўли билан аравакашлик қилаётганини OzodMikrofonга гапириб берди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур Нью-Йоркдаги террор хуружини кескин қоралади. Озодлик билан суҳбатда мулозим бундай ҳужумни содир этаётган ўзбекистонликлар мамлакат ичкариси эмас, ташқарисида радикаллашган, деган фикрни билдирди.
Нью-Йоркдаги ҳужумда айбланиб ўзбекистонлик 29 яшар Сайфулло Соипов ҳибсга олинди. Бир ҳафта аввал Нью-Йоркда Абдурасул Жўрабоев ИШИДга моддий ёрдам берганликда айбланиб, 15 йилга қамалди. Сўнгги беш йил ичида АҚШда жами ўнга яқин ўзбекистонлик террорчиликда айбланиб ушланди. Жорий йилда дунёни ларзага келтирган учта террор ҳуружи - Стокҳолм, Истанбул ва Петербургдаги ҳужумларда ҳам ўзбеклар айбланди. Ўзбеклар томонидан содир этилган ҳужумларда жами 68 киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари Нью-Йорк шаҳрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб, 8 одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлагани айтилаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соиповнинг Тошкентда яшайдиган ота-онасини сўроқ қилмоқда. Озодлик қўлга киритган маълумотга кўра, Соиповнинг ота-онаси ва синглиси Тошкентнинг Учтепа туманида яшайди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналmд Трампга ҳамдардлик мактубида ҳужумни тергов қилишда "барча куч ва воситалар" билан кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.
Фарғона вилояти Қўштепа туманининг Шомирза қишлоғида яшайдиган фолбин Ойшахон Шерматованинг 24 яшар ўғли ва 22 яшар келини ўтган жума куни ўз уйида пичоқлаб кетилди. Олинган жароҳатдан ўғил ўша заҳоти жон берган, келиннинг ҳаёти эса касалхонада сақлаб қолинган. Воқеани туман прокуратураси тергов қилмоқда.
Нью-Йоркда амалга оширилган террористик ҳужум ҳақида ўзбек тилидаги маҳаллий сайтлар ҳам ёзмоқда. Кун.уз сайти бу ҳақдаги икки хабаридан бирини “Сайфулло Соипов АҚШга грин-карта бўйича кўчиб кетган”, деган сарлавҳа остида берди.
АҚШ матбуоти Нью-Йорк шаҳрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига қасддан ҳайдаб, саккиз одамни ўлдирган ва 11 одамни жароҳатлагани айтилаётган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов шахсига оид айрим маълумотларни эълон қилди. Жумладан, The New York Times газетаси Соипов муқаддам АҚШ ҳуқуқ тартибот идоралари назарига тушгани ҳақда ёзди. Нашрга кўра, аллақандай тергов доирасида полиция у ҳақда маълумот тўплаган. Лекин ҳуқуқ-тартибот идораларини нима қизиқтиргани маълум эмас.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги терактдан кейин Америка раҳбари Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. "Биз Америка Қўшма штатлари халқи билан ҳамдардмиз. Қурбонларнинг яқинларига таъзия сўзларимизни етказишингизни сўраймиз, барча жабрланувчилар тез орада соғайиб кетишини тилаймиз", дейилган Ўзбекистон президентининг АҚШ раҳбарига йўллаган ҳамдардлик хатида.
Ëзувчи Нурулло Отахоновнинг Озодликка норасмий манбаларга таяниб айтишича¸ унинг "Бу кунлар" китоби Матбуот ва ахборот агентлигида уч марта муҳокама қилинган ва 30 октябрь куни китобда “конституциявий тузумга тажовуз” борлиги тўғрисида расмий хулоса чиқарилган. Тошкент ИИББ Тергов бошқармасининг Отахонов ишига бевосита алоқадор мутасаддиси Озодликнинг "Бу кунлар" экспертизасига оид саволини жавобсиз қолдирди.
Тошкент ва Жиззах вилоятларининг хокимлари тайинланганидан 10 ой ўтиб лавозимларидан олинди. Озодлик манбаларига кўра, ҳокимларнинг ишдан олинишига 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда пахта ҳосилини қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабаб бўлган. Мажлисда қатнашганлардан бирининг Озодликка айтишича, Жиззах ҳокими қўшиб ёзганини "Шароф Рашидовнинг юз йиллиги учун юртбоши келишига уялиб қолмаслик учун" қилинган ҳаракат сифатида изоҳлаган.
Давомини ўқинг