Бухоро шаҳридан Озодмикрофонга қўнғироқ қилган 56 яшар Хосият Жалолова бундан 7 йил аввал тўқима айблов билан судлангани ва амнистия бўйича жазодан озод қилинганини айтар экан, бугунги кунда унда судланганлик тамғаси қолгани учун фарзанди ички милицияга ишга киролмаётганидан шикоят қилди.
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан 11 март куни Ўзбекистонда анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бошланди. Ҳашар 12 март, якшанба куни давом этади.
12 март куни Тошкентдаги қора бозорларда 1 АҚШ долларининг нархи янги рекорд кўрсаткич - 7500 сўмга чиқди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сўм линиясида навбатдаги босқич-қийматдаги банкнота – 10 минг сўмликни муомалага киритди.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Jizzax sity” кафесидан 3 март куни кечқурун милиция ходимлари томонидан зўравонлик билан олиб чиқиб кетилган хўрандалардан бири Озодликка мурожаат қилиб, у ерда бўлган воқеа тафсилотларини гапириб берди. Кафе мижози милиция ходимлари у ва бошқа хўрандаларнинг истеъмолчи сифатидаги ва инсоний ҳуқуқлари қўпол равишда поймол қилганига ўзи гувоҳ бўлганини айтди.
Бухоро шаҳридан ОзодМикрофонга қўнғироқ қилган 56 яшар Ҳосият Жалолова бундан 7 йил аввал "тўқима айблов билан судлангани" ва амнистия бўйича жазодан озод қилинганини айтар экан, бугунги кунда унинг таржимаи ҳолида судланганлик тамғаси қолаётгани учун фарзанди ички ишлар тизимига ишга киролмаётганидан шикоят қилди.
Ўзбекистоннинг барча туманларидаги касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар давомати бўйича февралда бошланиб, шу кунгача давом этаётган рейдлар натижаларига кўра, юздан зиëд ота-она маъмурий жавобгарликка тортилди¸ ўнлаб ўқитувчилар ва коллеж директорларига хайфсан берилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланиши билан шаҳарга кирувчи автомобиль йўллари ёпилди. Шаҳарнинг марказида ҳам автомобиль қатнови чекланди. Озодлик суҳбатлашган айрим бухороликлар ҳатто "Тез ёрдам" машиналари ҳам шаҳар марказига қўйилмагани ҳақида айтдилар.
Фарғонада 5000 сўмликни қалбакилаштирган гуруҳ фош этилди. Қашқадарёлик қария туман прокуроридан 15 минг доллар пул талаб қилди. Тошкентда милиция нозири пора билан қўлга тушди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Тошкент бозорларида гўштга меъёрдан кўп суяк қўшиб сотиш одатга айланаяпти. Ўзбекистонда дорихона кўплигию китоб дўконлари камлиги танқид қилинди. Фарғоналик боғбон араб хурмосини маҳаллий шароитга мослаштирди.
Озодлик суҳбатлашган мулозимлар Сурхондарë вилояти мактабгача таълим муассасаларида қўшмачилик¸ фоҳишахона ташкил қилиш бўйича қатор фактлар юзасидан текширувлар бораëтганлигини айтишди. Шунингдек айни вилоят коллежлари “ўлик жонлар” масканига айлангани ҳақида мустақил нашрлар ҳабар берди.
Президент Мирзиëев уй-жойдан қийналиб яшаëтган пойтахтликларга 2022 йилга қадар Сергелида 500 та уй қуришни ваъда берганидан саноқли кун ўтиб¸ бу лойиҳа устида иш бошланди. Озодлик гаплашган Тошкент ҳокимияти расмийлари¸ бу уйларнинг биринчилари кузда эгаларига топширилиши¸ жорий ойдан эса¸ уларнинг кимга берилиши борасида қарор чиқарилишини билдирди.
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаевнинг буғдойни ўғитлаш учун дори сепувчи тракторлардан иборат отрядлар тузиш ҳақидаги топшириғи Жиззах вилоятининг ҳамма туманларида ҳам бажарилмаяпти. Дори сепишга мўлжалланган махсус техникаси йўқ фермерларнинг айтишларича, улар ўзлари техника излаб топишга ёки дорини қўлда сепишга мажбур бўлмоқдалар.
Давомини ўқинг