Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК маълум қилди. Айтилишича, жорий йилнинг 26 мартидан парвозларнинг ёзги жадвалига ўтилади ва унда А-320 самолётларида ҳафтанинг икки куни - сешанба ва шанба кунларида Тошкент-Душанбе йўналишида амалга оширилади. Ёзги жадвалга ўтилгунча Тошент-Душанбе-Тошкент йўналишида парвозлар бажариладими-йўқми – бу ҳақда компания билдирувида айтилмаган.
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм 25 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.
Швейцариядаги Lombard Odier хусусий банкининг Ўзбекистондан жўнатилган ноқонуний пулларни ювишга алоқаси тергов қилинмоқда. Швейцария федерал прокуратураси банкнинг марҳум президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримова алоқадор кўрилган пул ювиш жиноятига алоқасини текшириш мақсадида жиноят иши очганини маълум қилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чорвага оқсим юққанига оид хабар ортидан текширув ўтказилганини билдирди. Вазирлик чорвада учрайдиган оқсим касаллиги клиник аломатлари аниқланмагани, аммо лаборатория текшируви натижаси кутилаётганини билдирди. 23 февраль куни Озодлик туман чорвадорлари оқсим тарқалди, деган хавотирда экани, маҳаллий раҳбарлар буни инкор қилаётганини хабар қилган.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот шаҳрида иш тополмай¸ тўрт фарзандига ёрдам деб икки қоп гуручни пуллаш учун бозорга олиб чиққан ногирон Одил ака туман солиқчилари ўтказган рейд нишонига айлангани ва фарзандлари ризқини солиқ инспекторлари тортиб олгани ҳақда Озодликка шикоят қилди.
Мурожаатномани ёзиш ташаббусчиларидан бири, адиб Ҳамроқул Асқарнинг Озодликка айтишича, ҳужжатни Шукрулло, Жамол Камол, Ҳалима Ҳудойбердиева, Исфандиёр, Тўра Мирза, Дилором Исоқова ва бошқалар – ҳаммаси бўлиб 14 киши имзолаган.
Академик Маҳмуд Мирзаев (собиқ Шредер) номидаги боғдорчилик, узумчилик илмий-тадқиқот институти директори Йўлдош Саимназаров институт ҳудудида 52 та ноëб дарахт рухсатсиз кесилганини Тошкент вилоят прокуратураси терговчиларига тасдиқлаб¸ кесилган дарахтлар касалликка чалинган эди, дея сабаб келтирган.
Қашқадарё ҳокимлиги мулозими товуқлар ҳомийлар ҳисобидан бепул тарқатилганини айтди. Озодлик суҳбатлашган айрим қашқадарёликлар ҳокимлик товуқ ва жўжаларни айнан Мирзиёевнинг Қашқадарёга келиши муносабати билан у юриши мумкин бўлган жойларда яшовчи оилаларга тарқатганини таъкидлашди.
Ўзбек автомобилларини йиғиш март ойидан бошлаб Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилади. Бу ҳақда Тошкентда 23 февраль куни ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон давлатлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг 16-йиғилишида маълум қилинди.
Тошкентда нотариус аёл порахўрлик учун 5 йилга кесилди. Ўқитувчиларни ҳашар ишларига жалб этиш тўхтатилиши талаб этилди. Намангандаги коллежларда электр мунтазам узиб қўйилаётгани ўқиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Чортоқлик йигит қонуний йўл билан сотиб олган машинаси учун икки йил кураша-кураша ахийри вафот этди. Мирободда тез тиббий ёрдам кечикиб келгани боис фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Тошкентда сигарет туфайли чиққан ёнғин инсон ҳаётига зомин бўлди.
Фарғона шаҳридаги "Фарғонаазот" заводида 23 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 16.30лар атрофида рўй берган кучли портлаш оқибатида олти киши нобуд бўлди. Бир киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Марғилон шаҳридаги жума намозида иштирок этган фарғоналиклардан бирининг айтишича, масжид имоми заводдаги портлашда 8 киши ўлганини эълон қилган ва улар ҳақига дуо қилинган. Лекин бу ҳозирча расман тасдиғини топгани йўқ.
Давомини ўқинг