Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган “Устоз” санаторийсининг қарийб ўн нафар дам олувчиси 23 март куни овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Озодликка хабар берган дам олувчиларга кўра, кўпчилик одам овқат гўштининг ҳидлангани сабабли уни тановул қилмаган ва заҳарланишдан сақланиб қолган. Санаторий бош врачи заҳарланиш ҳолати бўлганини инкор қилмоқда.
Ўзбекистон футбол жамоасининг Сурияга мағлуб бўлиши ортидан мухлислар яна терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфосини талаб қила бошлади. 23 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияда Сурия терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиши ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик мухлисларнинг кескин норозиликларига сабаб бўлмоқда.
Самарқанд шаҳрида ҳомилани жиноий тушириш ва туширилган ҳомилаларни туғруқхона крематориясида изнсиз ëқиш ҳолатлари юзасидан тергов олиб борилмоқда. Вилоят прокуратурасидаги исми сир қолишини истаган терговчининг айтишича¸ мазкур иш доирасида Самарқанд шаҳрининг Қошғарий кўчасида жойлашган 2- туғруқхона мажмуасининг 17 врачи 24 соатдан 4 суткагача ҳибсда сақланиб, сўроқ қилинган.
23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга 1-0 ҳисобида жаримада тўп уриш орқали ютқазгани ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида энг кўп муҳокама қилинган мавзуга айланди.Мағлубият ортидан ëзувчи Абулқосим Мамарасулов ва футбол журналисти Бобомурод Абдуллаевларнинг ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ëзган очиқ хатлари эълон қилинди.
1983 йил кузида Шароф Рашидов дафн маросимида қилган эҳтиросли нутқи билан ўзбекларнинг катта авлоди хотирасида қолган Холбуви Рустамова 24 март куни вафот этди. Жиззах шаҳрида туғилиб ўсган, касалхона ҳамширасининг оқ халатини механизатор коржомасига алмаштириб чўлга кетган, бутун умрини пахтачиликка бағишлаган Холбуви Рустамовани фақат ўша нутқи туфайли эслаш инсофдан бўлмаслиги уни билганлар билан ўтказилган суҳбатлардан аён бўлди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги бозордаги сотувчилардан картошка нархини оширмасликни талаб қилмоқда. Озодлик мухбири билан суҳбатлашган савдогарларнинг айтишича, ҳокимиятдан келган махсус комиссия ҳар бир сотувчига картошка килоси нархини 2 минг сўмдан оширмасликни тайинлаган.
23 март куни Ўзбекистон Халқ ҳаракати раиси¸ мамлакат мустақиллиги учун курашиб¸ сўнгра¸ мустақил Ўзбекистон ҳукумати тазйиқи остида ватандан чиқиб кетишга мажбур бўлган Муҳаммад Солиҳ Шавкат Мирзиëвни қўлловчи илк видеобаëнот билан чиқди.
Жорий ҳафта “Тошкент-Москва” поездида Қозоғистон орқали Оренбургга борган бухоролик меҳнат муҳожири Анвар Сариоғоч чегара постида қозоқ милицияси, божхоначилари ва чегарачилари ўзбекистонлик йўловчиларни таҳқирлаб пулини олаётганини, пул бермаганларни эса поезддан тушириб қолдираётганини ҳикоя қила туриб¸ бу бедодликнинг ўзбек-қозоқ президентлари учрашувида тилга олинганига умид қилди.
Ўзбекистонда бир неча милиция ходими жиноятни атайлаб яширгани учун жавобгарликка тортилди. Нархни асоссиз оширган 600 га яқин дорихона лицензияси бекор қилиниши мумкин. Фарғонада электр корхонаси раҳбари 415 миллион сўмни ўзлаштиргани фош этилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Ўзбекистонликлар мамлакатдаги айрим давлат ташкилотлари ишонч телефонларига боғланиш учун бир неча соат вақт сарфлашга тўғри келаётганидан шикоят қилишмоқда. Сурхондарё вилоятида тупроқ ҳолатини яхшилаш бўйича зудлик билан чоралар кўриш лозимлиги эслатилди. Тошкентда милицияга ёлғон хабар берган коллеж ўқувчиси устидан жиноий иш қўзғатилди.
Шу кунларда Ўзбекистон бозорларида маҳаллий ҳокимлик ва солиқ идораси инспекторлари рейдлар ўтказиб, бозорда мева-сабзавот сотадиган савдогарлардан ҳам касса терминали ўрнатишни талаб этмоқда. Савдо терминали бўлмаган сотувчиларнинг моли мусодара этилиши ҳақида огоҳлантирган, айрим бозорларда эса савдогарлар жаримага тортилган. Айрим савдогарлар эса савдони тўхтатишга мажбур қолган.
Давомини ўқинг