3 март куни Озодлик тасарруфига келиб тушган видеомактубда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева қўлини қайириб, судраб олиб чиқиб кетилгани ва мажбуран руҳий касалхонага ëтқизилганлигини айтиб берган.
Озодликка мурожаат қилган бир гуруҳ самарқандлик тадбиркорлар¸ вилоят бўйлаб тадбиркорларга турли норасмий солиқ солишлар¸ “ҳомийлик” баҳонаси билан ҳар хил ҳисобларга пул ўтказишга мажбурлашлар ўтгандагидан-да кучайганини иддао қилди.
2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради. Бу ҳақда Марказий банк сайтида хабар қилди.
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар билан боғлиқ мавзуни ўрганишда давом этар экан, Озодлик мухбирлари бу ҳодиса бутун вилоят бўйлаб тарқалганини аниқлади. Озодлик суҳбатлашган мулозимлар Сурхондарë вилояти мактабгача таълим муассасаларида қўшмачилик¸ фоҳишахона ташкил қилиш бўйича қатор фактлар юзасидан текширувлар бораëтганлигини айтишди.
Андижоннинг Эски шаҳар мавзеидаги марказий деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчи дўкондорлар товарини солиқ идораси ходимлари олиб қўяётганидан Озодликка арз қилди. Тадбиркорларнинг айтишича, солиқчилар касса терминалисиз ишлаётган барча дўкондорлар молларини тортиб оляпти. Тадбиркорлар уларнинг иши судга оширилиб, бу масала судда кўриб чиқилгунча сут ва гўшт маҳсулотлари айниб қолишидан хавотирда.
2017 йил, 3 мартда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Алисон Ханна ва элчихона сиёсий-иқтисодий бўлим мудири ёрдамчиси Мамед Аскеров шу йилнинг 23 февралида қамоқхонадан озодликка чиққан Муҳаммад Бекжон билан учрашди. Хоразм вилояти Янгибозор туманига Муҳаммад Бекжонни йўқлаб борган дипломатлар собиқ сиёсий маҳбус билан атрофлича суҳбатлашди.
Бухоро вилояти Когон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийсига янги уй берилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинди. Хабарга уруш фахрийси бўлган онахоннинг янги уйга ташрифи акс этган видео илова қилинган. Озодлик радиоси тайёрлаган видеолавҳада уруш фахрийси, 93 яшар Мариям Алиева қаровчисиз қолганидан йиғлаб шикоят қилган, президент Мирзиёевдан ёрдам сўраган эди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига “Кўк кит” тузоғига тушиб қолмаслик лозимлиги уқтирилмоқда. Ўзбекистонда уяли алоқа компаниялари “ёлланма совчилик” билан шуғулланаётгани танқид қилинди. Жаҳонгир Отажонов Юлдуз Усмонованинг “Хоразмлик қизларга” қўшиғига жавоб ёзди.
Андижонда оналар ва болалар ўлимига сабабчи бўлган шифокорлар жавобгарликка тортилди. Ички ишлар вазири Сурхондарёда жиноятларни яшириш ҳануз давом этаётганини танқид қилди. Бухорода тракторчидан чиққан “кароматгўй” табиб милиционерлар ва солиқчиларни калтаклатди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.
Шу йилнинг 1 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг кассация судлов ҳайъати Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармоновга нисбатан жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги расмий делегация Туркияга бешта конкрет йўналишда сармоя жалб қилиш режасида натижа истаб бориб келди. Бу учрашувлар Туркия ва Ўзбекистон ўртасида сармоялар ётқизилишини ваъда қилган якуний меморандум имзоланиши билан тугади. Озодликка маълум бўлишича ўзбек раҳбарияти турк тадбиркорларига эркин бизнес кафолатни таъминлаш ва сармоядорларнинг ўз ишлаган пули миқдорида валютани олиб чиқиб кетишини кафолатлаган. Делегация таркибидаги мулозимга кўра яқин орада Ўзбекистон турк инвестиция дарëсидан баҳраманд бўлади. Айни пайтда турк сармоядори нега Ўзбекистонга қайтишга шошилмаëтгани ҳам кузатилмоқда. Озодликнинг Қурултой эшиттришида “Турк тадбиркорлари яна Ўзбекистонга қайтадими?” деган савол жавобини қидирдик.
Боғчада таҳқирланган болалар руҳий жароҳат олди
Давомини ўқинг