Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 30 март куни эрталаб янги туғилган чақалоқ Файз қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги эски туғруқхонанинг олдига ташлаб кетилди.
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган пенсионер Сафар ота, маҳаллий ҳокимият нақд пулда берилаётган пенсияларни яна пластик карточкага ўтказишга мажбурлаётганидан шикоят қилди.
“Пиллакорларнинг етарли даражада ва ўз вақтида моддий рағбатлантирилмаслиги уларнинг пилла боқишга бўлган қизиқишини сўндирмоқда. Бу баëнот президент Мирзиёев 29 мартда имзолаган қарорга илова қилинган шарҳдан олинди.
Ўзбекистондаги банклар хорижда учинчи шахслар орқали конверсион карталаридан пул ечтириб олган мижозларига валюта сотишни тўхтатди. Ўзбекистон Миллий банкининг Озодлик суҳбатлашган мулозимига кўра, конверсион картасига валюта туширишни сўраган мижозлар паспортидаги шу давлатга чиққанини тасдиқловчи муҳрни кўрсатиши лозим
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшайдиган 47 яшар А.А. (Озодликка жабрланувчининг исми-шарифи маълум -таҳр.) 30 март куни эрталаб устига бензин сепиб, ўзига ўт қўйди. Бу хабарни тасдиқлаган туман ҳокимлиги мулозимига кўра, қарийб 100 фоизлик куйиш жароҳати билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган бу одам кечга бориб жон таслим қилган. А.А. маҳалладошларининг айтишларича, газ таъминоти идораси бўйнига катта миқдорда қарз илиб қўйгани учун А.А. воқеадан олдин бир неча кун газчилар билан жанжаллашиб юрган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Туркманистон ва Қозоғистонга қилган расмий сафарлари давомида олинган сурат ва видеоларда унга кенжа куëвнинг ҳамроҳлик қилгани кўрилди. Озодлик манбалари кенжа куëвнинг президент шахсий қўриқчилари гуруҳи бошлиғига¸ катта куëвнинг эса¸ президент маъмурияти раҳбарига муовин этиб тайинланганини айтмоқда.
Президент Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарорга илова қилинган шарҳда айтилишича, 2017-2019 йилларда мамлакатдаги деҳқон бозорлари ҳудудида 9 та 3 қаватли гипермаркет, 28 та 2 қаватли супермаркет, 126 та 1 қаватли супермаркет ва 79 та минимаркет қурилади. Президент қарорига қайта қуриладиган бозорлар рўйхати илова қилинмаган. Озодлик бу масалани Жиззах вилояти мисолида ўрганишга уриниб кўрди.
Шавкат Мирзиëев ўз чиқишларида президент виртуал қабулхонасига юборилган шикоятларнинг аксари ички ишлар тизими фаолиятига оид эканини таъкидлаб келмоқда. Озодликка мурожаат қилган ички ишлар тизими ходимлари эса¸ бу вазирлик нафақат бошқалар¸ ҳатто ўз ходимлари ҳақларини ҳам ҳурмат қилмаслигидан шикоят этди.
Жиззах вилояти туманларидаги электр тармоқлари идораларининг ишчиларига 800 килограммдан металлолом солиғи солинди. Бу ҳақда Озодликка арз қилган бири биридан мустақил уч ишчининг айтишича, металлолом топширолмаганларнинг маошларидан ушлаб қолинмоқда. Энергетиклар, шунингдек, ҳар йили мажбурий обуна ва пахта терими учун ҳам маошларининг бир қисмини сарфлашга мажбур бўлаётганини айтяпти. Жиззах вилояти электр тармоқлари идораси бош муҳандиси эса бу иддаоларни инкор қилмоқда.
Россиянинг “Газпром” ширкати раҳбари Алексей Миллер Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудудидаги инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкентга келган.
Икки йил мобайнида Ўзбекистондаги барча деҳқон бозорларини қайта қуриш учун 746 миллиард сўм маблағ ажратилиши назарда тутилмоқда. Бу пулнинг 631,5 миллиарди Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки томонидан берилади. 81,5 миллиард сўм эса тадбиркорлар ва бошқа банклар берадиган кредит ҳисобидан олинади.
28 март куни Ўзбекистон терма жамоси Қатар жамоасини 1:0 ҳисобида енгиб, 2018 йилда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқиш имконини сақлаб қолди. Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш учрашувида ягона голни Одил Аҳмедов урди. Бу ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан А гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Давомини ўқинг