Чинозлик молиявий пирамидачи Аҳмад Турсунбоев икки баробар қилиб қайтариш шарти билан гаровга олган юздан зиёд машина эгаларига қайтарилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали 31 январ куни хабар қилди. “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларнинг муассиси бўлган Аҳмадбой Турсунбоев одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларни ноқонуний равишда олиб келганликда айбланиб, 2016 йилда қамоққа олинган эди.
Озодлик ушбу мақолада 50 йил давомида СССР КГБси ва Ўзбекистон МХХда ишлаган, 2018 йилнинг 30 январида МХХ раислиги вазифасидан бўшатилган Рустам Иноятовнинг ҳаёти ва фаолиятига назар ташлашга ҳаракат қилди.
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимини 1995 йил ёзидан буён узлуксиз эгаллаб келган Рустам Иноятовнинг ўрнига тайинланган Ихтиёр Абдуллаев ким? Интернетдаги очиқ манбаларда у ҳақда қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Собиқ ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев 2 кун ҳибсда ушлаб турилиб, қўйиб юборилди.
Ўзбекистон ҳукуматидаги бир биридан мустақил икки юқори мулозимнинг Озодликка маълум қилишича, 30 январь оқшомида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг раиси Рустам Иноятов нафақага чиқарилган.
Тошкентлик 34 яшар Темур Абдувоҳидов қарийб 1 миллион доллар пулини озодликдан маҳрум қилинган Шарофиддин Саттиевдан ундира олмаяпти.
Наманганда фоҳишахонага келганларни ҳайдагани учун калтакланган аёл бир ҳафта ўтиб касалхонада жон берди. Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, 23 январ куни Наманган шаҳар 4-кичик ноҳия, 40-домда яшовчи 52 ёшли Турғуной Олтинова шу домда қонунга зид равишда ташкил этилган фоҳишахонага келган мижозларни ҳайдаб, милицияга шикоят қилмоқчи бўлганида калтакланган. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган Олтинова 30 январь куни олган жароҳатидан оламдан ўтди.
30 январь куни Стокҳольмда бошланган матбуот анжуманида прокурор Ханс Иҳрман Ўзбекистон ватандоши Раҳмат Оқиловни террорчиликда айблади. Раҳмат Оқилов ўтган йилнинг апрелида Стокҳольмда пиёдалар устига юк машинасини ҳайдаган ва бу ҳужумда 5 киши ўлган эди. Прокурор унга умрбод қамоқ жазосини сўради.
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларининг шаҳар ва туманларида автомобилларга қуйиладиган метан газининг тақчиллиги юзага келди. Озодлик мобил мухбирлари юборган фото ва видеоларда автомобилларнинг бир неча километрлик навбатлари акс этган. Ҳайдовчилар Озодликка 5-6 соатдан навбатда туришганини айтмоқда.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг ўғли, 25 яшар Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради.
Ўзбекистон парламенти депутатлари "Аvtotest-Report" МЧЖ монополиясига қарши чиқиб, юридик шахслар автомобиллари учун айнан ушбу фирмадан мажбурий сертификат олиши борасидаги ҳукумат қарорига қарши чиқди. Депутатлар ушбу қарорни қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига сўров жўнатишни режалаштирмоқда.
Давомини ўқинг