Ота-оналар Ўзбекистонда боғчага болаларни 3 ёшдан қабул қилиш ҳақидаги талабни бекор қилишни сўрамоқда. Коррупцияга оид шикоятларнинг асосий қисми солиқ идоралари фаолиятига тегишли экани маълум бўлди. ИИВ вакиллари мактабларда аввал ўқитилган йўл ҳаракати қоидалари дарсларини ўқув дастурига қайтариш лозимгини таъкидламоқда.
АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотидаги миссияси ўзбек журналисти Бобомурод Абделлаев қамоқда қийноққа солингани ҳақидаги хабарлардан ташвишда эканини таъкидлади.12 апрел кунги баёнотда Ўзбекистонда 2016 йил Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганиден бери бир қатор журналистлар озод этилгани олқишланган, Абдуллаев устидан суд адолатли ҳукм чиқаришига умид билдирлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига бориб олимлар билан учрашганида “23 йил олдин илм-фан аҳволи ҳозиргидан минг марта яхши эди”¸ дея Каримов даврида илм - фан таназзулга учраганини таъкидлади. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев учрашув сўнгида сўз олиб, “яқин уч йил ичида охирида Нобель мукофотига олиб борадиган илм-фаннинг истиқболли йўналишини аниқлаб олишимиз керак, — дея ваъдани каттасини берди. “Қурултой” дастурида Ўзбек олимлари уч йилдан кейин Нобель мукофоти оладими? -деган савол жавобини изладик. Ўзбекистонлик журналист Алимардон Аннаев ўзбек олимларининг бу яқин орада Нобель мукофоти олиши ҳақидаги гапини “ҳомҳаëллик” деб атади.
Бундан 11 йил олдин қурган иморатини ҳанузгача ўз номига расмийлаштира олмаётган, иши Олий судгача етиб борган Баҳром Одилов ва унга ўхшаган минглаб ўзбекистонликлар- нинг муаммосини президент Мирзиёев 1 майда имзолаши кутилаётган фармон ҳал қилиши мумкин.
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида шартнома нархи қарийб икки баравар ортгани сабаб ўнлаб талаба ўқиш пулини тўлай олмай билим юртидан ҳайдалиш хавфи остида қолган. Ўтган ой Университет ўқиш пулини 15 миллион сўмдан бирданига қарийб 30 миллион сўмга кўтарганди. ТХВУда бухгалтерия масалаларига масъул мулозимнинг Озодликка айтишича, Ўзбекистонда ҳорижий валюталар расмий курсининг икки баробар ортиши сабаб университет ўқиш пулини оширишга қарор қилган.
Қорақалпоғистонда томорқаларга қандай ишлов берилаётганини дронлар ёрдамида текшириш амалиёти жорий этилди.
"Микрокредитбанк"нинг Бухоро вилоят филиали ходимлари номидан Озодликка келган шикоятда банкдан кредит олиб, уни тўлай олмаган мижозлар қарзи банк ходимлари иш ҳақидан ундирилаётгани айтилган.
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилган 56 яшар отани ўз фарзанди кетмон билан чопиб ўлдирди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, далада картошка чопаётган ота-бола ўртасида жанжал чиққан ва ўғил кетмон билан отасининг бошини чопиб ташлаган. Қотилликда гумонланган ўғил қочиб кетган. Ёзёвон туман ички ишлар бўлими мулозими бу воқеа бўлганини тасдиқлади.
Жиззахда бир гуруҳ коллеж битирувчилари "Ёшлар иттифоқи"нинг ваъдаларига ишониб, вилоятда ишга туширилажак Peugeot автомобиль заводига ишга кириш учун юз минглаб сўм тўлаб француз тилини ўрганганган.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Котибият бўлими мудири Улуғбек Султонов ва унинг ëрдамчиси Мубашшир Аҳмад 10 апрель куни эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Диний идора Ходимлар бўлими мулозимининг Озодликка айтишича¸ “Бу икки киши билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган”.
Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Сувбоши қишлоқ ҳукумати ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани Шархобод қишлоғи чегарадош бўлган ҳудудда ўзбекистонликлар қирғиз фуқаросини калтаклади.
Давомини ўқинг