Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-босқич 311-гуруҳ ўқувчиси И.К уйи олдида жанжал оқибатида қўшниси О.Қ.ни пичоқлади. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, ҳодиса 20 июн куни кечки соат 7ларда Андижон шаҳрининг Тошкент кўчасида содир бўлган. Жабрланувчи Андижон Тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига ўта оғир аҳволда ётқизилди. Уни пичоқлагани гумонланаётган коллеж ўқувчиси ҳибсга олинди.
Андижонда ўнлаб қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик суви тақчиллигидан азият чекмоқда. Қаршида мижозидан 12 минг доллар пора олган адвокат ушланди. Самарқанднинг Иштихон туманида “Green card” билан боғлиқ жиноий иш кўриб чиқилди. Жорий ҳафта маҳаллий матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берган.
Банклар яна эски услубда ишлай бошлади. Хотинини хиёнатда гумонлаб ўлдирган қашқадарёлик йигит 16 йилга кесилди. Лола Каримова Россиядан Гдлянга қарши жиноий ишни Ўзбекистон бош прокуратурасига ўтказишни талаб қилди.
Давомини ўқинг