Самарқанд вилояти Пахтачи туманида бир гуруҳ шахсларнинг Навоий кон металлургия комбинатига қарашли “Қорақўтон” конидан ўғирлангани гумон қилинган олтин тошларни қўлбола тегирмонда майдалаётганига гувоҳ бўлган участка нозири дўппосланди. Ҳодиса 31 май куни Пахтачи туманининг Тома маҳалласида рўй берди.
Озодлик радиоси тасарруфига келиб тушган ҳужжатлар, уларни текшириш асносида юзага келган иддаолар Ўзбекистон божхонасида ҳўл мева экспортини амалга оширишда шубҳали схемалар қўлланилаётганидан дарак бўлиши мумкин. Озодлик суҳбатлашган таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистонда бу йил гилос ва бошқа ҳўл мевалар экспорти нархининг икки баравар оширилиши экспортёрларни ҳукумат қарорини четлаб ўтувчи схемалар ёрдамида иш қўришга мажбурлаган.
Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ҳақидаги прокурор ваъдасидан сўнг 28 май куни Истанбулдан Тошкентга қайтгач, аэропортда қариндошларига бирров кўрсатилганидан сўнг қўлга олинди.
Ўзбекистон давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошев ва унинг ўғли Жавлонбек 28 май Ўзбекистонга қўшни давлатлардан бирида қўлга олиниб, Ўзбекистон хавфсизлик кучларига топширилган.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Про Б лигадаги "Ифтихор" футбол клуби таъсисчилари рўйхатидан чиқмоқчи. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Ёшлар Иттифоқи матбуот котиби Нодирбек Абдуқодировнинг айтишича, иттифоқ раҳбарияти футбол клуби таъсисчилари рўйхатидан чиқиш масаласини "жиддий" кўриб чиқмоқда.
1 июнь куни Озодликка маълум бўлишича, бир ҳафта аввал электр муаммоси боис норозиликка чиққан Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Оққудуқ қишлоғида яшовчи аҳолининг шикояти ижобий ҳал бўлган.
Давомини ўқинг