Олий Мажлис депутати таносил хасталигини даволаш ҳолатини танқид қилди. Қўштепадаги 18-мактаб ҳудудида ички ишлар ходимлари учун хизмат уйи қурилмоқда. Хорижий банкларни тўнаган ўғрилар Тошкентда қўлга олинди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
Шаҳрисабзлик йигит турмушга чиқиш таклифини рад этган қиздан ўч олди. Туябўғиз дам олиш масканида тўппончадан икки бор ўқ узилди. Андижонда тўрт кишини ўлдирган йигит умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ислом Каримов ўз вақтида мутахассисларнинг таклифини қабул қилганида эди, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги оборотидаги ерлар постсовет мамлакатлари орасида биринчи бўлиб хусусийлаштирилган бўлар эди.
Фарғона вилоятининг Фурқат тумани Бекобод қишлоғида яшовчи тадбиркор Низомжон Аҳмедов Озодлик билан суҳбатда милиция ходимларининг “асоссиз аралашувлари” боис уч ой олдин очган чойхонасини ёпишга мажбур бўлганини айтди. Тадбиркор иддаосича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ички ишлар органларининг тадбиркорлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиши ёки тўсқинлик қилиши каби ҳолатларга батамом чек қўйиш зарурлиги ҳақидаги чиқишларига қарамай, туманда вазият ўзгаришсиз қолмоқда.
Давомини ўқинг