Самарқанд вилояти Ургут тумани Савдо комплексининг айрим тадбиркорлари Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси ва “Ҳуқуқ ва бурч” журналига обуна бўлишга мажбурланатганликлари ҳақида Озодликка шикоят қилди. Обунадан бош тортганлар "текширувчилар босиши" ҳақида огоҳлантирилган. Мажбурий обуна истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга зид келишига қарамай мамлакатда анъана тусини олган бу амалдан Адлия бошқармалари ҳам четда қолмаган кўринади.
GM Uzbekistan ширкати мувофиқлаштириш ва режалаштириш дирекцияси директори бўлиб ишлаган 40 яшар Алишер Комилов 28 август куни ҳибсга олиниб, Ўзбекистон Бош прокуратурасида сўроқ қилинди ва тилхат билан уйига қўйиб юборилди.
Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида аксари аёллар ва ёш болалар бўлган қирққа яқин мардикор ишчини мева теримига олиб бораётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида камида 7 киши жароҳатланди.
Cotton Campaign («Пахта кампанияси») халқаро ташкилоти АҚШ Меҳнат вазирлигига мактуб юбориб, унда ҳукуматнинг болалар меҳнати ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар рўйхатидан ўзбек пахтасини чиқариб юборгани қарорига нисбатан ўз норозилигини билдирди. Бу ҳақда Cotton Campaign координатори Кирилл Бойченкога таяниб, fergana.ru хабар қилди.
Молия вазирлиги тафтишчиси пора билан ушланди. Маҳалла мактаб эмас, бозорни афзал деб билади Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
ЎзА раҳбари мана шундай гапни айтди. Унга кўра, Ўзбекистонда рўй бераётган ислоҳотларнинг туб илдизини дунёга тушунтириб берадиган кўрсатув ва мақолалар жуда кам
Давомини ўқинг