Сиёсий давраларда кўп ҳам танилмаган эса-да, яқиндагина Россия президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган 38 ёшли Андрей Богданов жамоатчилик эътиборига тушди.
Россия Марказий сайлов комиссияси март ойида ўтказиладиган президент сайловида иштирок этадиган 4 номзодни рўйхатга олди, бироқ мухолифат етакчиси, собиқ бош вазир Михаил Касьяновнинг номзодини рад этди.
Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий хавфсизлик кучлари “Ал-Қоида” жангариларига қарши ҳал қилувчи ҳужум бошлаганини билдирди. У сунний жангариларни уларнинг сўнгги қароргоҳи ҳисобланган Мосул шаҳридан сиқиб чиқариш учун Ироқ шимолига қўшимча куч жўнатилганини маълум қилди.
Аваз Алиев БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши БМТнинг янги резолюцияси лойиҳаси матни борасида келишувга эришди.
Жаҳон бўйлаб сармоядорлар фонд биржалари бўҳронга юз тутаётгани ва доллар қурбининг тушиб кетаётганини кузатиб турган бир пайтда глобал молиявий бўҳрон кўлами ҳам кенгайиб бормоқда.
АҚШ молия бозоридаги кўрсаткичлар пасайиб кетгани дунёдаги асабий инвесторларнинг ўз акцияларини сотишига ва нефть нархининг 10 фоиз тушиб кетишига сабаб бўлди.
Дунёнинг ғарбча яшаш тарзи тобора кенг тарқалаётган мамлакатларида диабет ва семириш касаллиги кўпаймоқда. Сўнгги тадқиқотларга кўра, илгари кўкрак саратони кам кузатилган давлатларда ҳам бу касаллик кўп учрай бошлаган.
Эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси, таниқли жамоат арбоби Меҳрноз Сулукий бундан бироз муқаддам ҳар тун Теҳрондаги “Эвин” қамоқхонасида сақланаётган маҳбус аёлларнинг оғриқли йиғисини эшитишга маҳкум эди.
Россия Бош прокуратураси собиқ бош вазир Михаил Касьянов фойдасига йиғилган имзоларнинг катта қисми сохта экани юзасидан жиноят иши очди. Бу мухолифатнинг сўнгги номзодини 2 мартда ўтадиган президент сайловидан четлатишга уриниш ўлароқ баҳоланмоқда.
Туркияда суд қарори билан дунёдаги энг оммабоп сайтлардан бири бўлмиш “www.youtube.com”га чеклов жорий этилди. Бу эса мамлакатда сўз эркинлиги борасидаги мунозарага сабаб бўлаётир.
Ироқнинг Карбало шаҳрида шиа мазҳабидаги икки миллионга яқин мусулмон Ашуро диний маросимини ўтказишга тўпланди. Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Якшанба куни Михаил Саакашвили Грузия президенти сифатида иккинчи беш йиллик муддатга қасамёдга келтирилди. Шу куни унга мухолифатда бўлган кучларнинг йирик норозилик намойиши ҳам ўтказилди.
Давомини ўқинг