Лондонда Афғонистонга бағишланган йирик халқаро анжуман иш бошлади. Унда Афғонистон хавфсизлигини назорат қилиш масъулиятини ҳукумат кучлари зиммасига юклаш ва зўравонликлардан воз кечган Толибон жангарилари билан музокаралар бошлаш режаси ишлаб чиқилмоқчи.
Украина НАТОга аъзо бўлмаган давлат сифатида альянснинг қуролли кучларига ҳисса қўшадиган биринчи мамлакат бўлди. Бу қарор 27 январ куни Брюсселда якунланган НАТО аъзолари ва иттифоқчилари мудофаа вазирларининг учрашувида қабул қилинди.
Шимолий ва Жанубий Корея қўшинлари 27 январ куни икки давлат чегарасидаги баҳсли ҳудудда бир бирига қарата огоҳлантирув ўқи уздилар.
Францияда таъсис этилган махсус комиссия мамлакат парламентига давлатга қарашли жойларда муслималарнинг юзини тўсиб турадиган ниқоб тақиб юришини тақиқлашни тавсия қилди.