Украинада президент сайловининг иккинчи давраси ўтказилишига икки кун қолганда мамлакат президенти Виктор Юшченко сайловлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Янги ўзгартишларга мувофиқ участкалардаги сайлов комиссиялари ярим таркибда ҳам фаолият юритиши мумкин.
Қароргоҳи Лондонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар халқаро институти дунё давлатлари 2008 йилда мудофаа учун сарфлаган маблағ 1,55 триллион АҚШ долларини ташкил этгани, 2009 йилда бу кўрсаткич кўпайган бўлиши мумкинлигини башорат қилди.
Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод Эрон кам тўйинтирилган уранини қайта ишлаш учун хорижга юборишга тайёр эканини маълум қилди. Бундай талаб БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги ва қудратли давлатлар томонидан қўйилаётган эди.
АҚШ президенти Барак Обама 2011 йилги давлат бюджети лойиҳасини Конгресс муҳокамасига тақдим этди. Ҳужжатда келаси молия йилида давлат сарф-харажатлари 1,56 триллион доллар бўлиши назарда тутилган.
Душанба куни Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов Парижда Франция раҳбари Николя Саркози билан учрашади. Газга бой¸ аммо инсон ҳақларига ҳурмат ночор бўлган Туркманистон президентининг Елисей саройида қабул қилиниши ҳуқуқ ҳимоячилари танқидига учрамоқда.
Хитой АҚШнинг Тайванга қурол-аслаҳа сотиш тўғрисидаги қарорини қескин танқид қилишда давом этмоқда. Пекин расмийларига кўра, АҚШ режаси Хитой миллий хавфсизлигига жиддий путур етказади.
29 январ куни Россияда мамлакатнинг таниқли ёзувчиларидан бири Антон Павлович Чехов таваллуд топганининг 150 йиллиги кенг нишонланди. Ушбу байрам нафақат Россияда, балки жаҳоннинг ўндан зиёд давлатида ҳам кенг нишонланди. Чехов бугунги кунда ҳам дунё тилларига энг кўп таржима қилинаётган ёзувчи бўлиб қолмоқда.
Лондонда ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қатнашган БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Озодлик радиосига интервью берди. Лавозим муддати тугаётган Кай Эйде билан Озодлик радиоси мухбири Абубакр Сиддиқ суҳбатлашди.
Лондонда Афғонистонга бағишланган йирик халқаро анжуман иш бошлади. Унда Афғонистон хавфсизлигини назорат қилиш масъулиятини ҳукумат кучлари зиммасига юклаш ва зўравонликлардан воз кечган Толибон жангарилари билан музокаралар бошлаш режаси ишлаб чиқилмоқчи.
Украина НАТОга аъзо бўлмаган давлат сифатида альянснинг қуролли кучларига ҳисса қўшадиган биринчи мамлакат бўлди. Бу қарор 27 январ куни Брюсселда якунланган НАТО аъзолари ва иттифоқчилари мудофаа вазирларининг учрашувида қабул қилинди.
Шимолий ва Жанубий Корея қўшинлари 27 январ куни икки давлат чегарасидаги баҳсли ҳудудда бир бирига қарата огоҳлантирув ўқи уздилар.
Францияда таъсис этилган махсус комиссия мамлакат парламентига давлатга қарашли жойларда муслималарнинг юзини тўсиб турадиган ниқоб тақиб юришини тақиқлашни тавсия қилди.
Давомини ўқинг