Тунис Бош вазири Муҳаммад Ғаннучи душанба куни коалицион ҳукумат таркибини эълон қилишни ваъда қилди. Ғаннучи янги ҳукумат, ўтган жума куни мамлакатни 23 йилдан бери бошқариб келган президент Зайн ул-Абидин бин Али ағдарилганидан кейин, мамлакатни деморатик ўзгаришлар томон етаклашини ваъда қилди.
17 январ куни Тунис пойтахтида хавфсизлик кучлари мамлакатни ташлаб қочган собиқ президент Зайн Ал-Абадин Бин Алининг партияси ҳукуматдан кетишини талаб қилиб шаҳар марказига йиғилган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашди ва сув сепишди.
"Тунисдаги воқеалар ижтимоий муаммоларнинг узоқ йиллар давомида ҳал қилинмай келгани оқибатидир. Ўзбекистонда, энг аввало Фарғона водийсида ижтимоий-иқтисодий бўҳроннинг тобора кучаявериши бу мамлакатда Тунисдаги воқеаларнинг такрорланиш эҳтимолини кучайтиради".
Уста Ҳайдар кўп йиллардан бери Афғонистоннинг Самангон вилоятида дўмбира чалади. Ўзбеклар истиқомат қиладиган атроф қишлоқларда тўй томошаларда маҳаллий хонандалар дўмбира оҳангида қўшиқ ижро этадилар. Дўмбира чалиш анъанаси авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.
Тунис президенти Зайн Ал-Абадин Бин Али мамлакатни ташлаб, оиласи билан Саудия Арабистонига қочиб борди. Айни пайтда Туниснинг янги раҳбарлари мамлакатда тартиб ўрнатишга уринмоқда.
Ўзбекистон Чехиядан 20та трамвай сотиб олишни режаламоқда. Трамвайлар ҳар бирининг бир миллион долларга тушиши айтилмоқда. Чехиянинг Прагомакс ширкати келаси уч йилда Ўзбекистонга етказиб берадиган трамвайларнинг замонавий ва қулай экани айтилади.
Heritage жамғармасининг 2010 йилда жаҳон давлатларида кузатилган иқтисодий эркинлик вазиятига доир 12 январ куни эълон қилган янги ҳисоботи ана шундай хулосага келди. Ҳисобот муаллифлари иқтисодий эркинлик даражаси бўйича Ўзбекистонни жаҳондаги 179 давлат орасида 163-ўринга қўйишди.
12 январ куни ҳудкуш ҳужумчи Кобулдаги парламент биноси олдида ўзини портлатиб юбориши натижасида камида тўртта афғон хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди, 25 одам жароҳат олди. Ройтерс видеоси
Афғонистонга сафар қилаётган АҚШ вице-президенти Жозеф Байден афғон кучлари 2014 йилгача хавфсизлик масъулиятини ўзи зиммасига олишга тайёр бўлмаса, Америка қўшинлари мамлакатда қолажагани таъкидлади.
Лондон университети қошидаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари маркази эълон қилган янги ҳисобот хулосаси ана шундай. Тадқиқотчилар фикрича¸ дунëнинг аксар камбағал ўлкаларида ота-оналар қиладиган бу зўравонликни Ўзбекистонда марказий ҳукумат амалга оширмоқда.
АҚШ ва Хитой ҳарбий соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида келишувга эришди. Айни пайтда¸ АҚШ Мудофаа вазирининг Пекинга қилган ташрифи икки қудратли давлат ҳарбийлари ўртасидаги ишончсизликка чек қўя олмади.
Давомини ўқинг