Жума куни Қоҳирадаги ҳукумат идоралари олдига хавфсизлик кучлари ва ҳарбийлар ташланди. Миср мухолифати президент Муҳаммад Мурсийнинг фармони билан жорий қилинаётган конституциявий ўзгартишларга қарши пойтахтнинг Таҳрир майдонида намойиш ўтказиш ниятини билдирди.
Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи эксперти Прасад Конор Ўшда ўзбеклар ҳуқуқи бузилгани тўғрисидаги маълумотларни тўплагани учун Миллий хавфсизлик хизмати томонидан миллатлараро низо чиқаришга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.
Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида бир ҳафтадан ортиқ давом этган тўқнашувдан сўнг, 21 ноябр куни кечқурун икки томон ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди. 22 ноябр куни Ғазо минтақасида фаластинликлар бомбардимондан кейин шаҳар кўчаларини тозалаш ишларини бошлади. ҲАМАС пайшанбани байрам куни деб эълон қилди.
“Айрилиқ” қўшиғи билан ўзбекларнинг ўрта авлодига яхши таниш¸ 2002 йилда Яқин Шарқнинг энг таниқли ашулачиси сифатида эътироф қилинган асли озарий бўлган эронлик поп ашулачи Гугуш 21 ноябр куни Озодлик ўзбек хизматида меҳмонда бўлди.
Наркотиклар назорати бўйича Россия Федерал хизмати (ФСКН) турли тилларда, жумладан, ўзбекчада телефон суҳбатларини синхрон таржима қила олиши айтилаётган аппаратни иш туширди.
Қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг ватанига юбораётган пул жўнатмалари ялпи ички маҳсулотнинг 29 фоизини ташкил этди. Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг пул жўнатмалари рейтингида дунёдаги учинчи ўринни эгалламоқда.
Душанба куни Москвада “Гольяново қуллари” иши юзасидан Россия Жамоатчилик палатаси ва Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Хитойлик муҳандислар Чангшу шаҳрида баландлиги 838 метр бўлган 220 қавтли бинони 90 кун ичида қуриб битказишни мўлжаллашмоқда.
Челябинск вилоятининг Копейск шаҳрида 29 ёшли ўзбекистонлик Ҳаким Очилов тўрт одамни ёнғиндан олиб чиқди. Шаҳар маъмурияти ўзбек муҳожирига маҳаллий ўт ўчирувчилар сафида ишлашни таклиф этмоқда.
“Ўзбекистоннинг КХШТдан чиқиши ташкилот фаолиятида салбий акс этгани йўқ, аксинча, бу аввал ҳал қилинмай қолган кўплаб масалалар бўйича келишувга эришилиши учун имкон яратди”.
Давомини ўқинг