Украина шарқида қонли тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда Киев ҳукумати бугун Минск шаҳрида бўладиган уч тарафлама музокараларда ўт очишни тўхтатиш борасида муросага келинишига умид қилмоқда.
Украиналик талабалар россиялик талабаларни Кремль тарғиботига ишонмасликка чақириб, "Ахборот пардасини кўтаринг!" номли видеороликни эълон қилди. Украинадаги бир нечта ўқув юрти талабалари Россияда давлат назорат қиладиган ахборот воситалари Украина ҳақида бераётган хабарларни ҳеч бўлмаса текшириб кўришга чақирди.
Россияда иқтисодий инқироз ва рублнинг қадрсизланиши давом этаётган бир пайтда, хориж фуқароларини сақлаш марказларига олиб келинаётган мигрантлар сони камаймаётир. Москванинг Сахарово депортация марказида ўз ватанига қайтариб юборилишларини ойлаб кутаётган ўзбек муҳожирлари кўпчиликни ташкил этади.
21 январь куни Смоленск области Вязьма шаҳрида яшовчи Светлана Давидова Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Оддий уй бекасига ҳозирда Россия Жиноят Кодексининг 275-моддаси бўйича “Давлатга хиëнат” айби қўйилмоқда. Етти боланинг онаси бўлган Давидованинг бор-йўқ айби ўз уйи олдидаги ҳарбий қисмнинг бўшаб қолгани ва бу ердаги ҳарбийларнинг Россия-Украина можароси ҳудудига юборилган бўлиш эҳтимоли ҳақида Украина элчихонасига телефон қилганидир.
Сурияда жанг қилаётган тожикистонлик жангари Нусрат Назаров Озодлик радиоси тожик хизматига берган интервюсида уларнинг асосий мақсади бутун дунёга ислом шариатини жорий қилиш эканлигини айтди. Унинг таҳдид қилишича, бир кун келиб америкадаги ҳиндуларга ҳам дўппи кийдирилади.
Россиянинг Липецк шаҳрида 24 январь куни номаълум кимсалар томонидан калтаклаб кетилганидан сўнг комага тушган Ўзбекистон фуқароси ҳушига келмасдан оламдан ўтди.Терговчиларга кўра¸ ҳозирда жиноятни содир этган шахсларга қидирув эълон қилинган.
Россияда бошланиб кетган иқтисодий инқироз туфайли автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ҳаммаси ҳам бу мамлакатда ўз маҳсулотлари нархларини кескин оширмоқда.
Ўзбекистон барпо этилишига қарши чиқаётган Тожикистондаги Роғун ГЭСининг биринчи босқичи 2018 йилгача ишга туширилади ва бу борада Душанбеда аниқ иш режаси ишлаб чиқилган. Бу ҳақда 27 январь куни Тожикистон ҳукуматининг Сармоялар бўйича давлат қўмитаси раиси баёнот берди.
Дагмар Либова чехиялик яҳудий оиласи билан Освенцимга олиб келинганида ҳали 14 ёшда эди. Бутун оила ўлимга маҳкум эди, лекин орадан олти ой ўтиб, лагерь бюрократиясидаги кичик бир хато туфайли Дагмар у ерни тарк этишга муваффақ бўлади.
Камчаткада Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган мактаб ўқувчисини гаровга олганликда гумонланиб, судланмоқда. Тергов қўмитаси 25 ёшли бу меҳнат муҳожири депортация қилинмаслигини талаб қилиб, бу жиноятга қўл урганини айтмоқда. Россиянинг энг шарқий ўлкаси ҳисобланган Камчаткада ўзбек муҳожирига нисбатан қўзғатилган жиноий ишнинг дастлабки тафтиши ўз якунига етди.
Бундан етмиш йил аввал Қизил Армия Освенцимга яқинлашаётган бир пайтда Нацистлар концлагернинг 60 мингга яқин маҳбусини “ўлим маршига” шайлаётган эди. Уларнинг чорак қисми ўлдирилади. Совет қўшинлари 1945 йил 27 январь куни концлагерни озод қилган пайтда немислар ташлаб кетган маҳбуслар омон қолган эди холос.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг билдиришича, Ўшда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудида террорчилик ҳаракатини режалаштираётганликда гумонланиб қўлга олинган олти шахснинг Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари экани таҳмин қилинмоқда.
Давомини ўқинг