“Левада-Марказ” ижтимоий сўров маркази душанба куни очиқлаган янги социлогик тадқиқотлар Россия ва Украина муносабатларига бағишланди. Сўров натижаларина кўра, Россияда “руслар ва украинлар мутлақо бегона халқ” деб фикрловчилар сони ошган. Айни пайтда, спиртли ичимлик чекловини маъқуллаб чиққан русларнинг “Сурия масаласига” қизиқиши ортаётгани маълум бўлди.
Сентябрь ойи бошларида “Исломий давлат” экстремист гуруҳига қўшилиш мақсадида Сурияга кетиб қолган тожикистонлик жувон Тожикистон ҳукумати уни қайтариб олиб кетмаса, жангарилар худкуш бомбачи сифатида ишлатиши мумкинлигини айтмоқда.
Ҳаж сафаридан Россияга қайтган бир гуруҳ мусулмон Москвада ҳибсга олинди. Останкино полиция бўлимига олиб келинган муҳожирларнинг аксари Россия фуқароси бўлишига қарамай, бир неча соатлик текширувдан сўнг қўйиб юборилди. Полициянинг бундай таҳқиромуз ҳаракатига бирор изоҳ берилмагани маҳаллий мусулмонлар норозилигига сабаб бўлмоқда.
Қирғизистонда бугун жимлик куни. Эртага 4 октябрь мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бугундан бошлаб ташвиқот ишлари тўхтатилган. Ўш шаҳри мамлакатдаги ўзбеклар энг кўп истиқомат қилувчи ҳудуддир. Ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатилло Рахматуллаевдан миллатдошларининг сайловга муносабатини сўрадик.
Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятига қарашли Сўх тумани Қирғизистон ичкарисида жойлашган эксклавдир. Экславда яшовчи 60 минг аҳоли номидан Озодлик радиосига сим қоққан сўхлик Ҳайдарали Акбаров чегара ҳудудида яшовчи ўзбекистонликлар номидан бўлғуси қирғиз депутатларига ўз “наказ”ларини етказишимизни илтимос қилди.
Қирғизистонда бўлиб ўтадиган парламент сайлови олдидан расмий тарғибот бир оз сустлаша бошлади. 4 октябрь куни ўтказиладиган сайловларда мамлакатнинг 5,8 миллион аҳолисининг тахминан ярми иштирок эта олади.
Ўзбекистонлик бир гуруҳ дин вакиллари Свердловск вилоятида меҳнат қилаётган муҳожирлар ва маҳаллий мусулмонлар олдида диний масалаларда маъруза ўқиш учун таклиф этилди. Тадбир ташкилотчилари 5 кунлик сафари давомида ўзбекистонлик имомлар диний-экстремистик ғояларнинг айниқса муҳожир ёшлар орасида тарқалишига қарши профилактика ишлари доирасида ваъз ўқишини гапирмоқда.
Қўшма Штатларнинг Орегон штати Розебург шаҳридаги коллежга қуролли шахс томонидан қилинган ҳужумда 9 киши ҳалок бўлди. Тўртта ўқотар қурол билан қуролланган 26 яшар Крис Харпер Мерсер полиция билан отишма пайти ўлдирилган. Президент Обама коллеждаги воқеани кескин қоралаб, АҚШда қурол савдоси назоратини кескинлаштирга чақирди.
Волгоград Давлат Аграр Университети олимлари совуқ шимолий иқлимга махсус мослаштирилган пахта навини етиштирди. Россиялик селекциячилар Тошкент Аграр олийгоҳи мутахассислари билан ҳамкорликда Волгоградда 15 гектар ерга эккан пахтани университет талабалари ёрдамида теришни бошлади.
Афғонистоннинг Қундуз ва Таҳҳор вилоятлари бир қисмини эгаллаб олганини иддао қилаётган ўзбек жангарилари қўлга киритган ғаниматлари билан мақтанди. Қурол-яроғ, ҳукумат ва БМТдан қолган машиналар, эскирган "DELL" компьютери суратлари тармоқда тарқатилди. Шу йил июль ойида "Исломий давлат"га байъат берган собиқ ЎИҲ жангарилари Толиблар билан бир сафда жанг қилмоқда.
Ўшда қирғизистонлик ўзбек ижодкорларининг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Адабиёт гулшани” деб номланган адабий тўплам чоп этилди. Қирғизистонлик 57 ижодкор тўғрисида маълумотлар келтирилган бу китоб молиявий қийинчиликлар сабабли фақат 400 нусхада чоп этилди.
Россия ҳарбий самолётлари Суриянинг Хомс вилоятида уюштирган ҳаво ҳужумларидан норозилик кайфияти кучаймоқда. Москва раҳбарияти "Исломий давлат"га тегишли ҳарбий омбор ва техника базасига зарба берганини иддао қилмоқда. Сурия президенти Ассадга мухолифлари эса ИД эмас, президентга қарши гуруҳлар урилгани, тинч аҳолидан ҳам қурбонлар борлигини даъво қилмоқда.
Давомини ўқинг