Париждаги Нотр-дам ибодатхонасида теракт қурбонлари хотирасига ўтаётган оммавий ибодатга оқшом ҳукумат мулозимларининг қўшилиши кутилмоқда. Озодлик мухбирига кўра, шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилганича қолмоқда, аммо 15 ноябрдан транспорт ҳаракати ва жамоат ташкилотлари иши тўлиқ тикланган.
Франциялик терговчиларига кўра, Парижда террорчилик ҳужумларини содир этган етти шахсдан биринининг кимлигини аниқлашга муваффақ бўлганлар. Келиб чиқиши жазоирлик бўлган 29 ёшли Франция фуқароси Умар Исмоил Мустафоийнинг сўнгги йилларда радикаллашгани хабар қилинади.
Озодлик мухбири Гуласал Камолованинг хабар беришича, Париждаги ҳужумлардан кейин шаҳарда одамлар камайган. Террор ҳужумлари ортидан Париж аҳли кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Шунга қарамай шаҳар аҳолиси ҳужум қурбонлари ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириш учун отишма рўй берган жойга гулларни келтирмоқда.
Улар банкларни, нафақа жамғармаларини, энергетика, нефть ва газ ширкатларини бошқаришади. Уларда миллиард-миллиард бойлик бор. Ва уларнинг аксари ҳали қирқ ёшга тўлгани йўқ.
4 йилдан бери Парижда яшаётган ўзбекистонлик 28 яшар Тўрабек Сано жума куни кечқурун террорчилар камида 100 кишини ўлдирган “Батаклон” концерт зали ёнидаги кафеда дам олиб ўтирган эди.
"Исломий давлат" экстремист гуруҳи Париждаги 150дан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар учун масъулиятни зиммасига олди. 14 ноябрь куни эълон қилган баёнотида ИД "мазкур ҳужумлар Ислом пайғамбарининг ҳақорат қилиниши ва Исомий давлат ҳудудида амалга оширилаётган бомбалашларга жавоб" эканини билдирди.
Портлашларнинг учтаси шаҳарнинг асосий футбол стадиони ёнида, Франция ва Германия футбол жамоалари ўртасидаги футбол ўйини пайтида рўй берди. Ўйин томошабинлари орасида бўлган Франция Президенти Франсуа Олланд ва Ички ишлар вазири Бернард Казнёв ҳамда Германия Ташқи ишлар вазири Франк Валтер-Штайн
Жума куни кечқурун Франция пойтахти Париж шаҳрининг бир нечта жойида жангарилар томонидан уюштирилган портлашлар ва отишмалар оқибатида камида 153 одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳар бир меҳнат муҳожири муайян вақтдан кейин Россия чегарасига бориб, миграция картасини янгилаб келиши керак. Шу тариқа у Россия ФМС доимий назоратида қолиши айтилади. Москва-Погар-Москва йўналиши бўйлаб мигрантлар изини босиб ўтган Озодлик мухбирлари оддий меҳнат муҳожирлари учун паспортига кирди-чиқди муҳрини урдириш жуда катта машаққатлар билан боғлиқлигига гувоҳ бўлишди.
Давомини ўқинг