Якунига етаётган йилда Марказий Осиё мамлакатлари йирик иқтисодий таназзулга йўлиқди. Афғонистон шимолидаги вазиятнинг ёмонлашгани ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари “Исломий давлат” жангари гуруҳи туғдирадиган хавф ҳақида қайғура бошлагани сабабли ҳудудда хавфсизликка доир хавотирлар кўпайди
Россия оммавий ахборот воситалари янги “душман” излаб топди. Рус пропагандаси Украина ва АҚШни ўз саҳифаларию ток-шоуларида камроқ “танқид” қилаётгани натижа бермоқда, кўринади. “Медиалогия” компанияси сўровига кўра, 2013 йилдан буён руслар ўзларининг асосий душмани сифатида Туркияни танлагани маълум бўлди. Русларнинг туркларга бўлган душманлик кайфияти ҳатто “террорчи ИШИД”дан ҳам ошиб ўтгани қайд этилди. Тадқиқот натижаларини Москвадан мухбиримиз Умидбек ўрганиб кўрди.
Нурсултон Назарбоев апрель ойида ўтган президентлик сайловидан сўнг танганинг долларга нисбатан қиймати ушлаб турилишини ваъда қилганига қарамай, август ойида қозоқ миллий валютаси бир кун ичида 30 фоизга арзонлади. Бу 2015 йилда нафақат қозоғистонликлар, балки ўзбекистонликлар ҳаётига таъсир кўрсатган муҳим воқеалардан бири бўлди.