АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер президенти Доналд Трамп ўтган йили ёзда бош прокурор Жефф Сешнзни лавозимидан истеъфо беришга мажбурлагани билан боғлиқ гумон юзасидан тергов ўтказмоқда.
1 март куни Федерал Кенгаш олдида 14-марта йиллик чиқиш қилган Россия президенти Владимир Путин “Россия рақиблари ва душманларига” таҳдид қилди ва россияликларга қоп-қоп ваъда берди.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат - ўтказиш пунктида Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутаётганлар сони бир кунда уч баробарга кўпайиб, 1,5 минг кишига етди. Бир кун аввал навбат кутаётганлар сони 500 кишидан ошмаётгани, шунда ҳам чегарадан ўтиш учун одамлар камида 5-6 соатлаб навбат кутаётгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Ўш ва Андижон вилоятидан ўтувчи қисмида жойлашган “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктини кенгайтириш ишлари яқин кунларда бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати матбуот котиби Салқинай Абдикариева 28 февраль куни маълум қилди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида йўловчи йўналишдаги такси микроавтобусининг ўзбекистонлик ҳайдовчисини калтаклаб ўлдирди. ҚОтиллик содир этилганликда гумонланиб 19 яшар маҳаллий шахс ҳибс этилди. Автопарк раҳбарияти 49 яшар ҳайдовчи Ҳабибулло Қаххоров ўлиги 27 феврал куни Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.
Россияликлар Кремль сиёсати танқидчиси ва собиқ бош вазир ўринбосари Борис Немцовни хотирлаб, Россия шаҳарларида намойишга чиқди. Ушбу қотиллик бутун дунёда қораланган, айни пайтда, Кремлга мухолиф бўлган россияликлар қандай хатарга рўпара эканини кўрсатган ҳодиса сифатида баҳоланган.
Россиянинг Мордовия республикаси пойтахтида ўз хотинини бўғиб ўлдирганликда гумонланаётган ўзбекистонлик 24 яшар шахс ҳибсга олинди. Терговчилар ҳомиладор аёлини ўлдирганликда айби ўз исботини топса, шўбек муҳожирига 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 20 февралда лотин ёзувига асосланган қозоқ алифбосидан апострофларни олиб ташлаш ва уларни диакритик белгилар – акутлар билан алмаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларидан ўтиш тартиби енгиллаштирилганидан бери Боткен вилояти аҳолисининг бир қисми Фарғона вилояти касалхоналарига бориб даволанишни афзал кўрмоқда. Ўзбекистонда даволаниб қайтган қирғизистонликларнинг айтишича, ўзбек шифокорларининг ширинсўзлиги, даволаниш ҳақининг арзонлиги қўшни давлат фуқароларини ўзига жалб этмоқда.
Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро хавфсизлик анжуманида Украина шарқидаги уруш ҳамда Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви бўйича иддаолар юзасидан Россия билан ғарб мамлакатлари ўртасида келиб чиққан қарама-қаршилик яққол кўриниб турди.
Бортида 66 йўловчи билан учаётган самолёт Эроннинг тоғли ҳудудларида қулаб тушди. Эрондаги Aseman Airlines ширкатига тегишли бўлган самолёт Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган эди. Эрон расмий маълумотга кўра, ATR-72 русумли самолёт Исфахон вилояти марказига қулаган ва у ҳудудни ҳозир қор босган.
Давомини ўқинг