Исроил армияси Ғазо минтақаси билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш масканлари ёпилганини маълум қилди. Бу қарор хавфсизлик нуқтаи назаридан олингани айтилмоқда. Ўтиш масканларининг қачон очилиши ҳозирча маълум эмас.
Ўз туғилган жойидан Совет Ўзбекистонига кўчиб келган суратчи ишдан бўшатилгунига ва ўз жонига қасд қилгунига қадар Совет Ўзбекистони одамларининг ҳаëтини фотоаппарат лентасига муҳрлашга муваффақ бўлди.
Саудий Арабистони бошчилигидаги коалиция учоғи Яман пойтахти Санадаги ҳарбий полиция лагерига ҳаводан зарба берди. 180 нафар маҳбус сақланган лагерга берилган зарбадан, маълумотларга кўра, камида 39 киши нобуд бўлди, 90 чоғли одам яраланди.
Бобур номли Ўш ўзбек академик мусиқали драма театри қошидаги “Шашмақом” ансамбли 12 декабрь куни янги дастурини мухлислар эътиборига ҳавола этди.
Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга келди
Янги йил арафасида Ўзбекистондаги савдо марказларида миллий ва хорижий брендлар маҳсулотлари 70 фоизгача арзонлаштирилган нархда сотилмоқда. Ўзбеклар ғарбона шоппинг маданиятини ўзлаштира бошладими?
Киев суди прокуратуранинг Михаил Саакашвилини уй қамоғига олиш талабини рад этди.
Россия президенти Владимир Путин рус ҳарбийларининг “сезиларли қисми”ни Суриядан олиб чиқиш ҳақида кўрсатма берди. Путин икки йиллик ҳарбий кампаниядан сўнг Москва ва Дамашқ “Ислом давлати” экстремистик гуруҳини йўқ қилиш мақсадига эришганини айтди.
Нью-Йоркнинг “Таймс сквер” мавзеси яқинидаги Порт-Аторити автобус терминалида 11 декабрь куни худкуш шахс ўзини портлатишга ҳаракат қилгани оқибатида ҳужумчининг ўзи ва яна уч киши яраланган. Расмийлар ҳодисани террор хуружига уриниш ўлароқ баҳоламоқдалар.
Давомини ўқинг