Пайшанбадан жумага ўтар кечаси Туркия ва Юнонистон соҳилларида кучли зилзила содир бўлди. Кос оролида табиий офат туфайли икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ўзбекистондаги қўшни қишлоққа ўтиш учун юзлаб километр масофа босиб ўтиш ва минглаб сўм маблағ сарф этишга мажбур бўлаётган Қирғизистон ўзбеклари расмий Тошкент ва Бишкекдан ўзларига яқин бўлган чегара-ўтказиш масканини очиб бериш илтимоси билан мурожаат қилмоқдалар.
Оқ Уй президент Дональд Трамп 7 июль куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида ўтган G20 саммитида президент Путин билан бир марта эмас, икки марта учрашганини маълум қилди.
Саудия полицияси очиқ либос кийган аëлни ҳибсга олди. Бунга унинг очиқ либосда Риëд ташқарисидаги қишлоқ кўчасида юргани тасвирланган видео тарқалиши сабаб бўлди. Саудияда аëлларга очиқ либосда юриш ва машина ҳайдаш тақиқланган.
Душанба куни Ҳолландияда Украина шарқида қулаган учоқ қурбонлари хотирасига ёдгорлик мажмуаси очилди. Уч йил муқаддам Малайзия ҳаво йўлларига қарашли Boeing-777 йўловчи учоғи Донецк устидан учиб кетаётган пайтда уриб туширилганди. Ўшанда учоқ бортидаги қарийб 300 кишининг ҳаммаси нобуд бўлганди.
Давомини ўқинг