Шаҳзода тахаллуси билан ижод қилувчи ўзбек эстрадаси юлдузи Зилола Мусаева 14 ва 16 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод шаҳарларида мухлислари билан учрашди.
Тошкентдаги Халқаро Ислом академиясида ҳижоби ечтирилган талаба қизлар ўқишга парик кийиб келишга мажбур бўлмоқда.
Самарқанднинг Нуробод туманида милиция зобити дўкон сотувчиси бўлган ўрта ёшлардаги аёлни жамоат жойида рўмол ўрагани учун Ички ишлар бўлимига олиб кетишга уринаётгани акс этган бир неча видео парча Озодлик редакциясига 13 сентябрь куни келиб тушди.
11 сентябр куни Ваҳдат шаҳридаги стадионда хонанда Севинч Мўминова "Дўстлик оқшоми" номли концерт дастури билан чиқиш қилди. Шаҳар расмийларининг айтишича¸ 25 минг ўринли стадионда бўш ўрин қолмаган. Севинч Мўминова Тожикистон шаҳарларида учинчи марта концерт берди.
Руминияда маҳбуслар фестивали бўлиб ўтди. Расмийлар шу тариқа уларни озодликдаги ҳаётга тайёрлашни ният қилганлар.
Ўшлик 75 ёшли Ҳусанбой Сотволдиев, СССР спорт устаси бўлган 69 ёшли Зулумбек Ҳабибуллаев, спорт усталигига номзод бўлган 50 ёшдаги Курсан Сидиқов Ўш-Тошкент йўналиши бўйича югуриш марафони ўтказди.
Сешанба куни Америка Қўшма Штатларида 11 сентябрдаги теракт қурбонлари ёд этилди. Хотирлаш маросимлари Нью Йорк, Пентагон ва Пенсильванияда бўлиб ўтди.
11 сентябрда Озодлик ихтиёрига Telegram мессенжери орқали Ўзбекистон ҳукуматига яқин икки манбадан президент Мирзиёевнинг Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги аҳволни кескин танқид қилган бир ярим дақиқалик аудио файл етиб келди.
Давомини ўқинг