Ангрен истироҳат боғидаги атракционлар шамолда ҳаракатланади. Атракционлар бутунлай қаровсиз. Деярли барчаси яроқсиз ҳолатда. Маҳаллий аҳолига кўра¸ бу ерга текширувчилар кўп келади¸ лекин аҳвол ўзгармасдан қолаверади. Мавсумда бу атракционлар пулга хизмат кўрсатади.
Бу йил Тожикистон университетларидаги ўзбекистонлик талабалар сони 1000 нафарга етди. Тожикистон Маориф ва илм вазирлиги масъулларига кўра¸ ўтган йил ўзбекистонлик талабалар бор-йўғи 40 нафарни ташкил этган.
Алексей Навальний яна 20 кун ҳибсда қолади - бу сафар у 9 сентябрь куни тарафдорлари томонидан ўтказилган акция учун қамалди. Акция ўтган пайтда Навальний январь ойида ўтган митинг учун ҳибсда эди.
Душанба куни Эроннинг Аҳвоз шаҳрида ҳарбий парад чоғида қурбон бўлганларни дафн этиш маросими бўлиб ўтди. Эрон Исломий инқилоб посбонлари корпуси мутасаддиларидан бири Ҳусайн Саломий Теҳрон томонидан ҳужум учун масъул кўрилаётган Исроил ва АҚШга таҳдид қилди.
Озодликка Олмалиқ шаҳридаги ресторан олдида "ИИБ зобитининг погони юлиниб, ўзи калтаклангани” акс этган видео келиб тушди.
Бизнинг Номимиздан Эмас - ëшлар экстремизм муаммоларини муҳокама қиладиган Марказий Осиëдаги ТВ лойиҳа. Лойиҳанинг учинчи қисмида Қирғизистонда суратга олинган сўнгги суҳбатлар акс этган.
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг Ўшга қилган 3 кунлик гастроль сафари доирасида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик театр ижодкорлари учрашуви бўлиб ўтди.
Қирғизистонлик қўшиқчи Зере шахс эркинлиги мавзуидаги қўшиғи туфайли баҳс марказида қолди. Хонанданинг ич кийимда қўшиқ айтганини қоралаган айрим интернет фойдаланувчилари унга ўлим билан таҳдид қилмоқдалар.
Совет даврида таъқиб тазйиқда яшаган ёзувчи Мамадали Маҳмудов Мустақиллик йиллари бошидаги қисқа муддатли ҳурриятдан кейин яна таъқибга учради ва бу гал қамоққа ташланди. Панжара ортида қарийб 17 йил ўтирган ëзувчи “Ўлмас қоялар” романи билан танилган.
Давомини ўқинг