Ўзбекистоннинг кўпкари бўйича терма жамоаси Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтаётган III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида кўпкари бўйича амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Қозоғистон жамоасини ярим финалда 5:4 ҳисобида енгиб, финалга йўлланма олди.
Урганч шаҳар ИИБ ўтган ой ёш қиз билан интим видеоси ижтимоий тармоққа чиқиб кетган мулла Абдуҳамид Отажоновдан расман кечирим сўради.
Ироқнинг Басра шаҳрида норозилик намойишлари тинмаяпти. Чоршанба куни намойишчилар ҳукумат квартали атрофидаги батон деворни бузиб, маъмурий бинолардан бирига ўт қўйишди.
Россия учоқлари Суриянинг Идлиб вилоятида жангариларнинг объектларига ҳаводан зарба берди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, амалиёт чоғида жангариларнинг дронлари ва кўчма зенит-ракета комплекслари сақланмиш омборхоналари йўқ қилинган.
Анқара Сурия билан чегарага оғир техникасини йўллаяпти. Туркия расмийлари қўшни мамлакатдан қочқинлар оқими кўпайишидан хавотирланмоқда.
Мьянмада роҳинжа мусулмонлари қатлиомини ўрганиш билан шуғулланган ва “ҳукуматга оид махфий ҳужжатлар”ни қўлга киритганидан кейин ҳибсга олинган Reuters мухбирлари душанба куни суд ҳукми билан 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Давомини ўқинг