Истанбул марказида кўп қаватли уй қулаши оқибатида камида бир киши нобуд бўлди, тўрт киши вайроналар остида қолди. Маълумотларга кўра, бу уйда 43 киши қайддан ўтган.
Россиялик маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, 5 февраль куни Санкт-Петербургда икки Марказий Осиёлик талабанинг бошига томдан муз парчаси тушиб кетди. Улардан бири - ўзбекистонлик талаба - воқеа жойида ҳалок бўлган.
Сомали пойтахти Могадишода ичига бомба жойлаштирилган автомобиль портлаши оқибатида камида 11 одам нобуд бўлди. Ҳужум "Аш-Шабоб" гуруҳи томонидан уюштирилгани тахмин қилинмоқда.
Озодликка йўлланган видеода Тошкент МИБчиларининг коммунал хизматлари учун қарз ундираётганида айрим қарздорлар томонидан ҳақоратланаётгани ва лаънатларга қолаётгани акс этган.
Қирғизистоннинг Норин шаҳридан 10 километр нарида жойлашган шаршара атрофида шу кунда ҳарорат -20 градусдан ошади. Аммо бу қаҳратон шаршарага чўмилиш учун келаётган норинлик “морж”ларни чўчитаётгани йўқ. Улар аёзда чўмилишни соғлиқ учун фойдали, деб билишади.
Россиянинг Калуга вилоятида якшанба куни ичида болалар бўлган автобус ағдарилиб кетди. Автоҳалокат натижасида 7 одам ҳалок бўлди, улардан тўрт нафари болалардир.
Андижонлик раққоса ва актриса Одина Умрзоқова Болливудда танила бошлаган илк ўзбекистонлик санъаткорга айланмоқда. У яқинда Боливудда олинган янги фильм қаҳрамонига айланди. Озодлик Одина Умрзоқова билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Азиз Нур лавҳаси.
Ногирон ўғлини якка ўзи улғайтираётган янгийўллик Алишер Ўразалиев уйсиз яшаётганидан Озодликка шикоят қилди. 41-яшар Алишернинг айтишича, беш йилдан буён маҳалла мажсидида ўта оғир шароитда кун кечирмоқда. Сирожиддин Ислом лавҳаси
14 ёшидаёқ "ўзбек Робертиноси" ўлароқ ном қозонган ва академик Юнус Ражабий эътиборига тушган ўшлик ҳофиз Расулжон Ураимжонов ярим аср аввалдаги каби Тошкент саҳналарида яна қўшиқ куйлашдан умидвор.
Давомини ўқинг