Янги Зеландиядаги икки масжидда Жума намозига келган кишилар қуролли шахслар томонидан ўққа тутилди. Расмийларга кўра, ҳужум чоғида 40 чоғли одам нобуд бўлган, ўнлаб киши яраланган.
Миграция агентлиги вакили миграция жамоатчилиги ва журналистларни ҳамкорликка чакирди.
Жаҳон ўргимчак тўри барпо этилганига 30 йил тўлди. Тармоқни британиялик олим Бернерс-Ли Европа ядро тадқиқотлари марказида ишлаб чиққан. Олим юбилей арафасида ёйинлаган очиқ хатида одамларга фойда келтирадиган Интернетни ривожлантиришга ҳамда тармоқ имкониятларни суиистеъмол қилмасликка чақирган.
Эрон суди таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли ва адвокат Насрин Сўтудага 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Шунингдек¸ судга ялангбош келгани ва яна бошқа қонунбузарлик учун 148 дарра ейишга ҳукм қилди. Сўтуда ҳозирда беш йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Ўзбекистонда туғилган Хайрулло Ҳайиталиев унга Ўзбекистон фуқаролиги берилмаётганидан Озодликка арз қилди. Унинг шикояти Sizdan Telegram лойиҳасида чоп этилганидан 20 кун ўтиб, Хайруллога фуқаролик берилди.
Ўш шаҳрида БМТнинг Қирғизистон Республикасидаги тизими кўмагида “Қирғизистон ва Ўзбекистон ёшлари – яхши қўшничилик давомчилари” деб номланган форум ўтказилди. Анжуманда икки давлат чегараолди ҳудудларидан ёшлар иштирок этдилар.
Давомини ўқинг