Актёр ва қизиқчи Владимир Зеленский Украина президентлиги учун курашмоқда. 2018 йил мартида у “Халқ хизматкори” номли сиёсий партия ташкил қилди. Унинг сайловолди кампанияси шиори ҳам “Халқ хизматкори”дир. Зеленский нафақат тажрибасизлиги, қолаверса, бизнес фаолияти учун ҳам танқидга учрамоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг тасдиқлашича, пойтахтнинг Сайрам кўчасида жойлашган икки қаватли уйлар бузилади. Тошкентда 1850 дан зиёд бир ва икки қаватли эски уйлар мавжуд.
Наманган шаҳар Маъмурий суди раиси 27 декабрда маҳаллий тадбиркор фойдасига чиқарган ҳукмини орадан икки ой ўтиб ўзи қайта кўриб чиқди ва бекор қилди.
Москвада ВДНХ мавзеси бу куни ёққан қорга қарамасдан Наврўзни нишонлагани келган минглаб меҳнат мигрантлари билан гавжум. Тадбирга келган меҳмон ва мезбонларга Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси ҳомийлигида Москванинг энг моҳир ошпазлари томонидан жами 3 тоннадан зиёд гуручга ош тортилди.
Хоразм вилояти Хива туманидан мактуб йўллаган Sizdan Telegram даракчиси 10-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 7-синф ўқувчиларини дарсдан қолдириб, шахсий машинасини ювдирганини иддао қилмоқда.
Давомини ўқинг