1990 йилларда Тимошенко Россия газининг энг йирик импортчисига айланган ширкатга асос солган. Натижада у Украинадаги энг бадавлат шахслардан бирига айланди ва унга “Газ маликаси” лақаби берилди. Тимошенко 1999 йилда “Батькивщина” партиясига асос солиб, сиёсий карьерасини бошлади.
Кумуш Раззоқованинг "Мен сени ҳеч кимга бермайман" қўшиғи ижроси билан ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида танилган доғистонлик Анора Озодлик меҳмони бўлди. Айни пайтда Россия эстрадасида ном қозониб бораётган Анора ўзи, оиласи ва Ўзбекистонга қандай алоқаси борлиги ҳақида Озодликка айтиб берди.
Порошенко хизмат фаолиятини шоколад саноатида бошлаган. 1990 йилларда отаси билан ҳамкорликда ”Рошен” ширкатига асос солган ва миллиардерга айланган. Бунинг ортидан у юқори лавозимларда, жумладан, беш ой давомида ташқи ишлар вазири лавозимида ишлади.
Актёр ва қизиқчи Владимир Зеленский Украина президентлиги учун курашмоқда. 2018 йил мартида у “Халқ хизматкори” номли сиёсий партия ташкил қилди. Унинг сайловолди кампанияси шиори ҳам “Халқ хизматкори”дир. Зеленский нафақат тажрибасизлиги, қолаверса, бизнес фаолияти учун ҳам танқидга учрамоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг тасдиқлашича, пойтахтнинг Сайрам кўчасида жойлашган икки қаватли уйлар бузилади. Тошкентда 1850 дан зиёд бир ва икки қаватли эски уйлар мавжуд.
Наманган шаҳар Маъмурий суди раиси 27 декабрда маҳаллий тадбиркор фойдасига чиқарган ҳукмини орадан икки ой ўтиб ўзи қайта кўриб чиқди ва бекор қилди.
Давомини ўқинг