Оқ олтин тумани Бўстон маҳалласи турғунининг ëзишича¸ маҳалла 2018 йилда Обод маҳалла дастурига киритилган¸ лекин газ¸ сув ва йўл билан боғлиқ муаммолар ҳалигача ечимини топмаган.
Икки йил муқаддам деҳқон Саидқосим Исмоилов ташландиқ лимонарий ташкил этиш мақсадида "ташландиқ шийпон"ни ижарага олди. Банкдан олган 20 миллион сўм кредитга иссиқхона қурди. Аммо деҳқоннинг лимон етиштириш орзуси ушалмади. Нега?
Нукусдаги Савицкий музейи директори этиб Москванинг Рерихлар музейи директори Тигран Мкртичев танланди. “Чўлдаги Луври” номи билан танилган Нукус давлат санъат музейи директори шу йилнинг 4 июл куни Халқаро санъатшунослар томонидан эълон қилинди.
Ғиждувонлик тадбиркорларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларга тегишли бўлган дўкон ва биноларни ҳеч қандай хабар бермасдан бузишни бошлаган. Улар Ғиждувонда ҳеч қандай қонун ишламаслигини айтмоқда.
Ўтган йили Тошкент вокзали ёнидаги "Тошкент герби" (Танга- копейка) ёдгорлиги олиб ташланди. Ёдгорлик ўрнига атоқли қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали қўйилиши айтилди. Яқинда Бердақ ҳайкали бошқа жойга ўрнатилди. Бироқ ёдгорлик ўрни бир йилдан бери бўш ётибди.
Шофиркон туманидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Жўйработ қишлоғи турғунининг ëзишича¸ дастур доирасида қишлоқда бошланган ишлар охиригача етказилмасдан ташлаб қўйилган. Йўл чеккалари қазиб ташланган¸ ўрнатилган столбалар эса нотўғри ўрнатилгани сабабли қайта суғуриб олинган.
Озодликка йўлланган бу видеоларда юзлаб "Сурхон" футбол жамоасининг мухлислари "Насаф" билан ўйиндан кейин стадион ташқарисида йиғилиб, жамоа автобусини ўраб олди. ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари мухлисларни тўхтатишга уринди. Мухлислар "жамоа тозаланиши"ни талаб қилмоқда.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 27 июль куни соат 17 да Урганч туманида бузилган уйлари учун товон пули ололмаганидан норозилик билдириб, 27 июлга ўтар кечаси Урганч-Ҳазорасп автомобиль йўлини икки соатга тўсиб қўйган аҳоли билан учрашди.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида президент Мирзиёев келишига кўча бўйидаги уйларни чиройли қилиб кўрсатиш учун, уларни таъмирлаш давлат муассасалари зиммасига юклатилди. Яна мажбурлаш...
Давомини ўқинг